RU

Последние новости

07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  0 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  3 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  3 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  2

"Гулистон" яна биринчи лигада ўйнайди Новости

"Гулистон" яна биринчи лигада ўйнайди

Гулистоннинг "Гулистон" клуби бу йил 10 йиллик танаффусдан сўнг олий лигада иштирок этди.
Бироқ, биринчи даврани ажойиб тарзда ўтказган Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа мавсумни 13-ўринда тугатди ва биринчи лигага қайтишга мажбур бўлди.

"Гулистон" клуби бунга қадар олий лигада тўрт бор иштирок этган ва уч марта биринчи лигага тушиб кетганди. 1993 йил жамоа 14-ўрин билан кучлилар сафидаги ўрнини сақлаб қолган бўлса, кейинги мавсумда 16-ўринни олиб лигани тарк этган.

Маълум муддатли танаффусдан сўнг 2000 йил яна олий лигага қайтган "Гулистон" ўша мавсумдаёқ биринчи лигани "соғиниб қолган". Жамоа 2003 йил элитада қатнашиб 16-ўринни олган ва яна қуйи лигага равона бўлган.

Эслатиб ўтамиз, "Гулистон" билан биргаликда Ғузорнинг "Шўртан" клуби ҳам олий лига билан хайрлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика