Гуарин Америка Кубогида ўйнай олиши мумкин
27 мая 2015 20:10
Новости
Гуарин Америка Кубогида ўйнай олиши мумкин
Колумбиялик футболчи Фреди Гуарин жароҳатидан қутилиб, Америка Кубогида иштирок эта олиши мумкин.
"Фредининг тикланиш жараёни режадагидек кетмоқда. Айни пайтда 5 ҳафталик муолажанинг ярмига етиб келдик. У Америка Кубогигача тайёр бўлиши мумкин. Унинг турнирдаги иштирокини шунингдек колумбиялик шифокорлар ҳам ҳал қиладилар", - дейди "Интер" шифокори.
Комментарии