Гризманндан навбатдаги “қуруқ” cерия
05 окт 2020 09:50
Новости
Гризманндан навбатдаги “қуруқ” cерия
“Барселона” Ла Лига 5-тури доирасида “Севилья” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Каталонияликлар форварди Антуан Гризманн учрашувни асосий таркибда бошлади ва 61-дақиқада захирага олинди. Футболчи ушбу баҳсда гол ҳам ура олмади, голли узатма ҳам бермади.
Гризманн янги бош мураббий Рональд Куман қўл остидаги 3 та расмий баҳсда асосий таркибда майдонга тушди. Бироқ уларнинг ҳеч бирида самарали ҳаракатни амалга ошира олмади.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган мавсум Ла Лига доирасида 35 та ўйинда қатнашиб, 9 та гол урган ва 5 та голли узатма берганди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии