Гризманн қайтди
29 мар 2024 13:40
Новости
"Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн сафга қайтди, дея хабар берди "Marca".
Футболчи тўпиғидан олган жароҳатидан фориғ бўлди.
Франциялик футболчи Франция терма жамоасининг ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборди, аммо ҳозир "матрасчилар"нинг умумий гуруҳида машғулот олиб бормоқда. Гризманн 1 апрель куни "Вильярреал"га қарши ўйинда иштирок этиши кутилмоқда.
33 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 38 та ўйинда қатнашиб, 19 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. У "Атлетико"нинг Альваро Моратадан кейинги энг яхши тўпурари ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии