Гризманн “Huawei” билан ҳамкорликни тўхтатди. Компания Хитойга уйғурларни жосуслик қилишда кўмаклашган
10 дек 2020 21:30
Новости
Гризманн “Huawei” билан ҳамкорликни тўхтатди. Компания Хитойга уйғурларни жосуслик қилишда кўмаклашган
Бу ҳақда “Барселона” форварди ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.
“Huawei" юзни аниқлаш дастури орқали уйғурларни кузатиш учун ўз ҳиссасини қўшган деган кучли шубҳалар сабаб, мен дарҳол компания билан ҳамкорлигимни тугатаман”, деган Гризманн.
АҚШнинг IPVM тадқиқот компанияси сешанба куни эълон қилган ҳисоботида "Huawei" Хитойда юзни таниб олиш дастурини синовдан ўтказишда иштирок этгани ва у уйғурлар юзини таниши билан полицияга огоҳлантириш юбориши ҳақида маълумот берган эди.
29 ёшли Гризманн 2017 йилдан бери "Huawei" бренд элчиси ҳисобланарди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии