RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Гризманн ҳақида сиз билмаган маълумотлар Новости

Гризманн ҳақида сиз билмаган маълумотлар

Бир неча кун олдин "Барселона" 120 млн. евро эвазига "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олди.

Каталония клубининг янги футболчиси ҳақида сиз билмаган маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


1) Португалиядан Маконгача

"Барселона"нинг 20-франциялик футболчиси болалигини Макон (Франция)да ўтказган, бироқ унинг аждодлари Португалиядан. Антуаннинг она томондан бобоси Амаро Лопес Португалияда профессионал футболчи бўлган, аммо бир қанча вақт ўтиб Францияга кўчиб ўтади ва қурилишга ишга киради.


2) Франция футболидаги қийинчиликлар

Гризманнинг футболдаги илк қадамларини Макондаги маҳаллий жамоада ташлаган. Болакайнинг бўйи жуда паст бўлгани туфайли унга эътибор беришмаган. Бўлажак футболчи "Осер", "Лион", "Сошо", "Сент-Этьен", "Мец" ва "Монпелье" каби клубларда кўрикда бўлган. Аммо бу клуб академиялари Антуаннинг бўйини баҳона қилиб, ундан воз кечишган. Кутилмаганда "Реал Сосьедад" унга қизиқиб қолади ва Гризманн 13 ёшда Испания клубига ўтади.


3) Гризманн бунгача ҳам кўк-аноррангли либосда ўйнаган

Антуан 10 ёшида Макон шаҳридаги UFM жамоаси вакилига айланди. UFM жамоасининг формаси кўк-аноррангда эди.


4) Дарвозабон бўлиш орзуси

Гризманн фақат гол уришни эмас, уларни қайтаришни ҳам истаган. Антуан болалигида қўлига қўлқоп кийиб, зарбаларни қайтаришни яхши кўрган. Машғулот якунланиши билан у дарвозага туриб олар эди.


5) Баскетбол таъми

Анутан NBA мухлиси ҳисобланади: Унинг севимли ўйинчиси - Деррик Роуз. Футболчининг Мадриддаги уйида баскетбол майдончаси бор.


6) Катта экрандаги дебют

Гризманн "Бэтмен": Лего мультфильмида Суперменга овоз берган.


7) Унинг севимли футболчиси - Сонни Андерсон

Антуан болалигида бошқа тенгқурлари каби севимли футболчисидан дастхат олиб, у билан суратга тушишни истарди. У "Монако"дан "Барселона"га ўтган бразилиялик футболчи - Сонни Андерсонни яхши кўрарди. Андерсон Антуаннинг кумири бўлган.


8) Машина ва "Олтин тўп"

Гризманн 2016 йилда "Олтин тўп" учун даъвогарлар учлигига кирган, аммо футболчи бу ҳақида бир неча ой олдин айтишганида ишонмаган бўларди. Франциялик "Атлетико"даги машғулотни якунлаб, машинада уйига қайтаётган эди. Опаси қўнғироқ қилганини кўрган Антуан, унга қайтиб қўнғироқ қилади. "Олтин тўп" учун даъвогарлар учлигига кирганини эшитган футболчи шокка тушади.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика