RU

Последние новости

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  10 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  5 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Григорий Колосовский: "Мен сизларга бир сирни очаман..." Новости

Григорий Колосовский: "Мен сизларга бир сирни очаман..."

"Пахтакор" бош мураббийи Григорий Колосовский "Шўртан"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин қийин шароитда ўтди. Кучли ёмғир майдон ҳолатига таъсир кўрсатди. "Пахтакор"нинг энг оқсаётган тарафи - яратилаётган вазиятлардан самарали фойдаланиш. Бу оғриқли нуқтамиз бугун ҳам давом этди. Кўплаб имкониятлардан гол ура олмадик. Биргина Машариповнинг ўзи бемалол тўртта гол уриши мумкин эди.
Ўйин масаласини дастлабки 15 дақиқани ичида ҳал этиб қўйишимиз учун вазиятлар етарлича бўлганди.
Ҳаво нозиклигига қарамасдан стадионга келиб жамоани қўллаб-қувватлаган барча мухлисларимизга катта раҳмат айтаман.

Кейин шуни алоҳида қайд этиб ўтмоқчиманки, мени ишимга фақатгина клуб раҳбарияти баҳо беради. Қолганлар мени ишимни муҳокама қилишлари ёқимсиз ҳолат.

Мен жамоа рулига ўтирганимдан кейин ўтказилган учрашувлардан фақат иккитасида мен кўрсатган ўйинимиздан уяламан. Бу "Шўртан"га қарши Ғузорга бўлган баҳс ва "Металлург"даги беллашув.

Мен сизларга бир сирни очаман. Ғузордаги биринчи давра ўйинидаги мағлубиятдан сўнг учрашувда иштирок этган ва таркибга киритилган барча футболчиларни катта миқдорда жаримага тортгандик. Яъни улар мураббийлар кўрсатмасини бажара олишмаганди. Бекободда ҳам кутилган ўйинни қила олмагандик.

Қолган баҳсларда эса жамоамиз муносиб ўйнаб, қўлларидан келган барча ишни амалга оширишган. Бошқа ўйинлар бўйича уларга ортиқча эътироз йўқ.

Жасур Яхшибоев ва Нуруллоев бугун асосий таркиб футболчилари билан ўйнаш имкониятига эга бўлишди. Улар ёмон таассурот қолдиришмади. Аммо унутмаслик керак, бу икки футболчилар янги даражадаги юқори тезликда ўтадиган катта футболда энди ўйнашди. Катта футбол ҳавоси барибир бошқача. Мен бу икки футболчиларга нисбатан ёш деган сўзни ишлатмаган бўлардим. Бу футболчиларнинг ёшлиги қолгани йўқ. Шунчаки катта футбол ҳавосига ўрганиб олишлари учун уларга вақт керак бўлади.

Даврон Ҳошимов нега ўйнамади? Даврон терма жамоа футболчиси саналади. Унда кичик жароҳат бор эди. Шу боис терма жамоанинг муҳим ўйини олдидан унга бироз дам беришга қарор қилдик.

Жорий йилда чемпионатимиздаги энг кучли футболчи ким? Бу саволга олий лига ўйинлари расман тугаганидан сўнг жавоб берган маъқул. Ҳали яна иккита тур учрашувлар бор ва бу саволга чемпионат якунланганидан кейин алоҳида тўхталамиз.

"Пахтакор" сафида бу йили Акбар Исматуллаев, Станислав Андреев, Камолиддин Тожиевларнинг ўйинларини алоҳида таъкидлаган бўлардим. Камолиддин Тожиев нафақат майдондаги етакчи, балки бу футболчи жамоанинг ташқаридаги ҳам етакчиси саналади.

Мен ҳужумчиларимиздан ҳеч қайсини ўйинидан қониқмадим. Улар биз кутган ўйинни ва самарадорликни кўрсатиб бера олишмади. Бизга юқори савиядаги ҳужумчи керак.

Игорь Сергеев жамоани тарк этгач вазиятларни голга айлантириш муаммога айланди. Биринчи даврадан сўнг Сергеев тўпурарлар пойгасида етакчилик қилаётганди. Сергеев кетганидан кейин 3 та тур ўтиб ҳам тўпурарлар рўйхатида Сергеев пешқадам сифатида турганди. Бу жиҳат ҳам Сергеевнинг қандай ҳужумчи эканлигини исботлаб турибди.

Чемпион "Пахтакор"нинг таркибидан мавсум олдидан Лобанов, Махарадзе, Сергеев, Кримец, Мерзляков сингари етакчи футболчилар кетишганди. Бу эса ўз навбатида жамоанинг ўйинларига, хусусан натижаларига ўз таъсирини кўрсатди.

Игоь Сергеев жамоага қайтадими? Билмадим. Ҳозирча Сергеев Хитой чемпионатида кўп гол ургани йўқ. Лекин биз Сергеев қайтса хурсанд бўлардик. Терма жамоага кўпроқ фойда келтириш мақсадида Сергеев кучлироқ бўлган Хитой чемпионатига йўл олганди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика