RU

Последние новости

22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  0 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  1 21:50Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 3:0   0 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  1 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  4 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  11 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  7 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  12 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик" Новости

Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"

Про-лиганинг 3-тури доирасида "Жайхун"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик. Бу ўйинда ҳам голга тортадиган кўплаб вазиятлар яратдик. Муаммо яна ўша-ўша: вазиятлардан фойдаланиш қийин бўлмоқда. Бироқ бугунги ўйинда режа қилинган кўплаб ишларимиз ўхшади. Рақиблар ёш футболчилар ҳаракат қилишди, прессинг қилишди, мураббийи бошқариб турди, қайсидир вазиятларда бизга муаммолар яратиб турди. Биз бундан осонлик билан чиқиб кета олдик. Жаримадан устун пойланган вазиятдан ташқари уларда бошқа вазият бўлгани йўқ. Рақибни яхши ўрганиб чиққандик, нималарга қодирлигини билардик. Шунда ҳам ўша хатоларга йўл қўйдик. Ўша вазиятда тартиблироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Жарималарга тайёр бўлишимиз керак бўлганди. Ха, тўртта гол урган бўлсак ҳам кўпроғини истагандик. Доим ҳам биз истагандек бўлмас экан. 

- Рақиблар ҳақида нима дея оласиз?

- "Жайхун" - ёш жамоа. Улар яхши ҳаракат қилишмоқда, мураббийнинг фаолияти кўриняпти. Жамоа ёмон эмас.

- 3 кундан кейин "Локомотив"ни Бухорода кубок ўйини кутиб турибди.

- Ҳозир энг асосийси тезроқ тикланиб олиб, яхши ҳолатда етиб бориш керак. Барчаси шу ўйинда ҳал бўлади. Яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Биз ҳам ёш бола эмасмиз, қўлимиздан келганини қиламиз.




Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим этди, "темирйўлчилар"да 3 та ўйинда 3 та ғалаба

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика