RU

Последние новости

12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  3 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   3 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  16 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  6 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  24

Григорий Колосовский: "Индивудиал хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик" Новости

Григорий Колосовский: "Индивудиал хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик"

Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Назаримда мухлисларбоп ва томошабоп учрашув бўлди. Шахсан ўзимга жамоамиз футболчилари кўрсатган ўйин маъқул келди, кимдир ёмон ўйнади деб айта олмайман. Биринчи бўлим иккинчи бўлимдан кўра ёрқинроқ ўтди. Биласизми, голларни индивудиал хатолар эвазига ўтказиб юбордик. Курашларга бой ўйин бўлди. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- "Навбаҳор" бирдан ёрқин ўйин намойиш этгани кўпчиликни ажаблантирди. Бугунги ўйинда жамоадан эҳтиёткор услуб кутилаётганди...

- "Андижон" билан ўйиндан келиб чиқиб айтаяпсизми?



- Йўқ, умуман жорий мавсумдаги ҳамма ўйинларни назарда тутаяпман.

- "Навбаҳор" ҳамма ўйинда ғалаба учун майдонга чиқди. Бироқ жароҳатлар, юзага келган йўқотишлар жамоа натижаларига таъсир қилди. Ўша "Нефтчи"га қарши учрашувдан сўнг қайд этган натижаларимиз кўнгилдагидек бўлмади. Бизда йўқотишлар кўпайиб кетди.

- Никабадзенинг жароҳати бўйича маълумот берсангиз. Унинг ҳолати қандай?

- Никабадзе жароҳат олди ва мажбуран алмаштирдик. Унинг жароҳати қай даражада жиддий эканини тиббий кўрикдан сўнг билиб оламиз.

- Табатадзе нега сўнги ўйинлар қайдномаларида йўқ?

- Томада жароҳат бор. Шунинг учун ҳам таркибга кирмаяпти.



- Биринчи давра якунланди. Трансфер режаси ҳақида маълумот бера оласизми?

- Биринчи давра давомида бутун жамоа биргаликда ишлади, катта меҳнат қилинди. Ҳозир ким кетади, ким қолади, бу ҳақида айта олмайман. Жамоага оид қарорлар бутун жамоа иштирокида ҳал қилинади.




Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика