Грэм Арнольд: "Шогирдларим билан фахрланаман. Футболчиларим ақл бовар қилмайдиган ишни бажаришди"
01 дек 2022 10:45
Новости
Грэм Арнольд: "Шогирдларим билан фахрланаман. Футболчиларим ақл бовар қилмайдиган ишни бажаришди"
Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд ЖЧ-2022да Дания устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен шогирдларим билан фахрланаман. Турнирга тайёргарлик кўриш учун вақтимиз жуда оз бўлганини ҳисобга олсак, футболчиларим ақл бовар қилмайдиган ишни бажаришди.
Биз қаттиқ меҳнат қилдик ва ўзимизга ишондик. Буларнинг барчаси шундай ажойиб натижага эришишимизга имкон берди. Футболчиларимнинг кўзлари ёниб турди, улар бор эътиборни мақсадга қаратишганди. Ажойиб психология кўрсатдик", – деди австралияликлар мураббийи.
Австралия терма жамоаси 1/8 финалда Аргентина билан ўйнайдиган бўлди. Баҳс 4 декабрь куни 23:59 да старт олади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии