Гонконг Ўзбекистон учун ноқулай рақиб ёхуд аввалги тўқнашувларда қандай натижа қайд этилган?
20 мар 15:20
Новости
Гонконг Ўзбекистон учун ноқулай рақиб ёхуд аввалги тўқнашувларда қандай натижа қайд этилган?
Гонконг терма жамоаси "оқ бўрилар" учун бегона ҳисобланмайди. Вакилларимиз шу пайтгача бу мамлакат терма жамоаси билан 7 бор куч синашган бўлиб, 4 та ўйинда ғалаба, 3 та баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Ўзбекистон бу ўйинларда 10 та гол урган ва 3 та тўп ўтказиб юборган. Гонконг билан йўлларимизнинг кесишиши 1994 йил Хиросимадаги Осиё ўйинларида бошланган.
Осиё ўйинлари. Гуруҳ босқичи. Хиросима.
Ўзбекистон - Гонконг 1:0
05.10.1994. "Бинго спорт комплекси", 929 томошабин.
Ҳакам: Йотаро Морицу (Япония)
Гол: Азамат Абдураимов, 20
Ўзбекистон: Юрий Шейкин, Февзи Давлетов, Андрей Фёдоров, Фарҳод Магометов, Александр Тихонов (Улуғбек Рўзимов, 65), Илҳом Шарипов, Миржалол Қосимов, Сергей Лебедев, Азамат Абдураимов, Рустам Дўрмонов (Игорь Шквирин, 46), Шуҳрат Мақсудов.
Навбатдаги қарама-қаршилик орадан 9 йил ўтиб бўлган. Равшан Ҳайдаров устозлик қилган Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги-2004 саралашида 2 та ўйинда ҳам Гонконгни таслим қилган. Ушбу квалификацион босқичда Таиланд ва Тожикистон ҳам Ўзбекистонга рақиб вазифасини ўтаган.
Осиё Кубоги саралаш босқичи.
06.11.2003. Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 6 000 томошабин.
Ўзбекистон - Гонконг 4:1
Ҳакам: Сринисаван Суреш (Ҳиндистон)
Голлар: Андрей Акопянц 1, Владимир Шишелов 16, 67, Анвар Солиев 26 - Лав Чунг Бонг 45
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Андей Фёдоров, Асрор Алиқулов, Николай Ширшов, Александр Хвостунов, Тимур Кападзе, Владислав Кирьян, Сервер Жепаров (Леонид Кошелев, 60), Андрей Акопянц (Алексей Николаев, 80), Анвар Солиев (Александр Гейнрих, 60), Владимир Шишелов.
Осиё Кубоги саралаш босқичи. Жавоб учрашуви.
19.11.2003. Бангкок, "Ражамангала" стадиони. 2 000 томошабин.
Гонконг - Ўзбекистон 0:1
Гол: Николай Ширшов, 32
Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Андрей Фёдоров, Сергей Лушчан, Александр Хвостунов, Владислав Кирьян, Николай Ширшов, Алексей Николаев (Леонид Кошелев, 82), Тимур Кападзе, Анвар Солиев (Владимир Шишелов,46), Виктор Карпенко, Зайниддин Тожиев.
Орадан 3 йил ўтиб Ўзбекистон - Гонконг яна Осиё Кубоги саралаш босқичида учрашди. Бу сафар "оқ бўрилар"га россиялик мутахассис Валерий Непомняший бошчилик қилди. Айтиш мумкинки, гарчи гуруҳда Қатар, Бангладеш, Гонконг каби рақиблар бўлишига қарамасдан яхшигина муаммога дуч келишганди. Ўшанда Гонконг билан 2 та ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилган. Саралаш якунлангач Валерий Непомняший ўрнини Рауф Инилеевга бўшатиб берган эди.
Осиё Кубоги саралаш босқичи.
18.06.2006. Тошкент. "Пахтакор" стадиони, 7 000 томошабин.
Ўзбекистон - Гонконг 2:2
Ҳакам: Шаабан Қосим (Кувайт)
Голлар: Анвар Солиев 18, Максим Шацких 35 - Шам Куок Кюнг 66, 87
Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Асрор Алиқулов, Виктор Карпенко, Алексей Николаев, Владимир Радкевич, Леонид Кошелев (Виталий Денисов,86), Ренат Байрамов (Александр Гейнрих, 46), Сервер Жепаров, Тимур Кападзе, Анвар Солиев (Улуғбек Бакаев, 68), Максим Шацких.
Осиё Кубоги саралаш босқичи. Жавоб учрашуви
06.09.2006. Гонконг. Сянган, 7 000 томошабин.
Гонконг - Ўзбекистон 0:0
Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Андрей Фёдоров, Александр Клецков, Асрор Алиқулов, Леонид Кошелев, Сервер Жепаров, Владислав Кирьян (Виктор Карпенко, 70), Алексей Николаев, Тимур Кападзе, Зайниддин Тожиев (Александр Гейнрих, 69), Павел Соломин (Марат Бикмаев, 81).
Четлатиш: Алексей Николаев, 84
Эътибор берсангиз Гонконг билан Осиё ўйинларидан сўнг фақат қитъа кубоги саралашларида рўбарў келганмиз. 2015 йил Австралиядаги Осиё Кубоги саралаши қуръаси бизга яна Гонконгни рақиб сифатида дуч келтирди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма бу саралашни ёмон бошлаган, Гонконг билан дуранг, сафарда БААдан мағлубият қабул қилиб олгани ёдимизда. "Аждаҳо"ларга қарши кечган биринчи ўйинда 0:0 ҳисобида муроса кўчаси танланган. Ўша йилнинг ноябрь ойида бўлган жавоб ўйинида ҳам яхшигина рақиб яхшигина қаршилик кўрсатган. Фақатгина 84, 89-дақиқаларда Одил Аҳмедов ва Воҳид Шодиевнинг голлари муҳим ғалаба ва Осиё Кубоги йўлланмасини тақдим қилганди.
Осиё Кубоги саралаш босқичи.
06.02.2013. Тошкент, "Пахтакор" стадиони. 16 287 томошабин.
Ўзбекистон - Гонконг 0:0
Ҳакам: Али Абдулнаби (Бахрайн)
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Акмал Шораҳмедов, Анзур Исмоилов, Артём Филипосян, Шохруҳ Гадоев (Санжар Турсунов, 75), Азиз Хайдаров, Сервер Жепаров (Марат Бикмаев, 82), Улуғбек Бакаев, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе (Александр Гейнрих, 44), Жасур Ҳасанов
Осиё Кубоги саралаш босқичи. Жавоб учрашуви.
19.11.2013. Гонконг, "Монг Кок" стадиони. 5679 томошабин.
Гонконг - Ўзбекистон 0:2
Ҳакам: Наваф Шукурулла (Бахрайн)
Голлар: Воҳид Шодиев 84, Одил Аҳмедов 89
Ўзбекистон: Элдорбек Суюнов, Давронбек Ҳошимов (Баҳодир Насимов,46), Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов, Азиз Хайдаров, Воҳид Шодиев, Игорь Сергеев (Сервер Жепаров, 82), Ислом Тўхтахўжаев, Сардор Рашидов, Жамшид Искандеров (Шавкат Саломов, 74)
Комментарии