RU

Последние новости

08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  0 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  0 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  7 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  45 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17

Гондурас - Швейцария 0:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Новости

Гондурас - Швейцария 0:3. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЖЧ-2014 доирасидаги Гондурас - Швейцария учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

ГОНДУРАС - ШВЕЙЦАРИЯ 0:3
01:00. Манаус. "Амазония" стадиони.
Бош ҳакам:
Нестор Питана (Аргентина).

Голлар: Шакири (6, 31, 71)

Гондурас: Валладарес, Фигероа, Бернандез, Х.Гарсия, Паласиос, Бенгстон, Костли (Ж.Паласиос, 40), Б.Гарсия (Нажар, 77), Эспиноза, Кларос, Бекелес.

Швейцария: Бенальо, Лихштайнер, Инлер, Жака (Ланг, 77), Беҳрами, Родригез, Меҳмеди, Дрмич (Сеферович, 72), Журу, Шаер, Шакири (Жемайли, 87).

Огоҳлантириш: Ж.Паласиос (66) 


                           МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

                                     ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди! Швейцария кейинги босқичга йўл олди!

90` Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

86` Учрашув қаҳрамони Шакири ўз ўрнини Жемайлига бўшатиб берди.

84` Паласиос гол уришга яқин эди.

82` Швейцария тўпни назорат қилмоқда.

Бугун кун ижрочиси - Шакири ва унинг ёрдамчиси Дрмич

80` БЕНАЛЬО!!!!!!!!!!!! АЖОЙИБ "СЕЙВ"!

Швейцария таркибида ҳам ўзгариш. Жака ўрнига Ланг ўйинни давом эттиради.

Гондурас таркибида ўзгариш. Гарсия ўрнига Нажар тушди.

75` Швейцария рақибини классда ютмоқда.

73` Дрмич ўрнига Сеферович тушди.

71`  ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ШАКИРИ! ХЕТ-ТРИК! Ажойиб ҳужум, Дрмичдан иккинчи голли пас ва Шакиридан хет-трик!

71`  Бурчак тўпидан сўнг Бенальо тўпни эгаллаб олди.

69` Паласиос бугун гол уриш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Ҳозир ҳимоячилар унинг уриниши бузиб қйишди.

67`  Жерри Паласиос ҳакамга эътирозлар ёғдириб ташлагани учун огоҳлантириш олди.

65` Швейцария қарши ҳужумга ўтаётган бир пайтда, Шакири майдон марказида тўпни йўқотди.

62` Жерри Паласиос жарима майдончаси ичида йиқилди ва ҳакамдан пенальти талаб қилди. Лекин ҳакам бу вазиятда ҳеч қандай пенальти йўқ деб ҳисоблади.

60`  ШВЕЙЦАРИЯ! ШАКИРИ-МЕҲМЕДИ! АЖОЙИБ ҲУЖУМ! ЧИРОЙЛИ КОМБИНАЦИЯ!

58` Дрмич нечанчи вазиятни кўкка совурмоқда бугунги ўйинда? Унинг зарбаси тўғри Валдерессанинг қўлига бориб тушмоқда.

55` Гондурас учрашувдаги ташаббусни ўз қўлига олан.

53`ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!!! ГОНДУРАС!!!!! Ажойиб ҳужум ташкил этилди. Паласиос дарвозабонни ортда қолдириб, тўпни дарвозага йўллади. Сўнгги паллада қаердандир Родригез келиб кириб кетаётган тўпни чизиқ олдидан қайтариб қолди! ҚОЙИЛ! РОДРИГЕЗ!

52` Гондурас биринчи бўлимдагидек иккинчи таймни ҳам ҳужумкорлик билан бошлади.

50` УҲҲҲҲ! ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Гондурас ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Жарима майдончасига етказиб берилган тўпга Паласиос боши билан зарба бера олмади. Агарда тупга текканида ҳисоб ўзгариши муқаррар эди.

48` Швейцария тезда ҳужумга ўтди. Жарима тўпини амалга оширган бу ўлка вакиллари ушбу стандарт вазиятидан наф чиқара олишмади.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!

45`  Дрмич яна Валдересса билан тўқнашувга чиқиб борди. Лекин Валдересса бу сафар ғолиб бўлди.

43`  Шакири жамоадоши Дрмичдан қарзини узмоқчи бўлди. Шакиридан тўпни қабул қилиб олган Дрмич дарвоза томон зарба йўллади. Лекин Валдересса ўз ўрнида.

41` Гондурас таркибида мажбурий ўзгариш. Костли ўрнига Жерри Паласиос тушди.

Она билан бола гул билан лола

40` Учрашувда ҳакам томоқни хўллаб олиш учун тайм-аут эълон қилди.

Гондураснинг жонкуяр гўзал ишқибози жонингдан

35` "Бавария" ярим ҳимоячиси бугун ўзининг мундиалдаги энг яхши ўйиндаридан  бирини ўтказмоқда. Балки энг зўрини ўтказмоқда десак ҳам бўлади.

Йосип Дрмичдан тўпни қабул қилиб олган Шакири Гондурас дарвозабони бирга-бир чиқди ва тўпни ортиқча қийинчиликсиз дарвозага жойлаб қўйди, 0:2! Шакирида эса дубль!

31` ГОООООООООООООООООООООООООООООЛ! ШАКИРИ!

29` Оттмар Хитцфельд яхши кайфиятда ўз жамоаси ўйинини томоша қилмоқда.

26` Швейцария посбони Бенальо жуда қўпол хатога йўқ қўйди. Тўпни шундоққина рақиб фтболчисига ташлаб берди. Яхшиямки Родригез тезда тўпни рақибдан олиб қўйди. Бенальо, сен машғулотда эмассан...

23` Гондураснинг навбатдаги ҳужуми. Паласиоснинг фаоллиги эвазига ташкил этилган бу ҳужум якунлаймай қолди.

22` Бекелеснинг зарбаси ноаниқ кетди.

21` Жердан Шакири яна рақиб дарвозасини нишонга олмоқчи бўлди. Аммо зарбага аниқлик етишмади.

19` Гондурас тўпни эгаллаб олиши билан ҳужум қилишга интилмоқда.

17` Ушбу стандарт вазиятидан келган хавфни гондураслик ҳимоячилар бартараф этди.

16` Швейцария жарима тўпини амалга оширди. Тўп жонли деворга тегиб, майдоннни тарк этди. Бурчак тўпи.

14` Гондураснинг ҳужуми якунланмай қолди.

12` Гондурас асосан тўпни ўзида сақламоқда. Лекин Швейцария тўпни олгач, ҳимоядан ҳужумга жуда тезлик билан ўтмоқда ва хавфли вазиятларни содир этмоқда.

10` Ўйин темпи юқори. Ажойиб ўйин! Шундай давом этаверсин...

8` Гондурас ҳам ҳужумга ўтмоқда. Узоқдан берган зарба ноаниқ чиқди.

6` ГОООООООООООООООООООООООООООООООЛ! ШАКИРИ!!!! СУПЕР ГОЛЛЛЛЛ! Жердан Шакири тўпни дарвоза тиқиб қўйди лекин! АЖОЙИБ! Шакири жарима майдончаси олдидан бир рақибни ортда қолдирди ва тўпни дарвоза йўллаб, ҳисобни очди.

4` Швейцарияга бугун ғалаба жуда зарур. Гондурас ҳам ўз мухлислари учун ўйнаши табиий. Асосийси, чиройли ўйин кўрсатиб беришса бўлгани.

3` Швейцария ҳужум ташкил этди. Анча хавфли кўриниш олган бу уриниш бесамар якунланди. Жака тўпга зарба бера олмади. 

1` Учрашув бошланди! Қани кеттик бўлмаса, голлар-шоусини томоша қилайлик...

Ўқувчилар ҳам бўш ўтиришмасин! Демак сизларга савол: Бугунги ўйинда ким биринчи бўлиб гол киритади ва қайси футболчи тўп муаллифи бўлади? Қани бир топиб кўрингчи:-)

Ҳар иккала жамоа давлат мадҳиялари жаранглаб ўтади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Тунги футбол оқшомига хуш келибсизлар! Гондурас ҳамда Швейцария жамоалари ўртасидаги баҳсни Сизга Шаҳбоз Беғамов матнли онлайн тарзида тақдим этади.

- Ўйин соат 01:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика