"Golden Boy-2020"га номзод футболчилар эълон қилинди
15 июн 2020 19:20
Новости
"Golden Boy-2020"га номзод футболчилар эълон қилинди
Tuttosport томонидан 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчига топширилидиган “Golden Boy” мукофотига даъвогарлик қилувчи 100 нафар ўйинчининг рўйхатини тақдим этди.
Ундан. Мэйсон Гринвуд («Манчестер Юнайтед»), Эдуардо Камавинга («Ренн»), Альфонсо Дэвис («Бавария»), Анссумане Фати («Барселона»), Филип Фоден («Манчестер Сити»), Эрлинг Холанд, Жейдон Санчо (иккиси – «Боруссия»), Каллум Хадсон-Одои («Челси»), Такефуса Кубо («Мальорка»да ижарада ўйнаётган «Реал» аъзоси), Даниэль Мальдини («Милан»), Рейньер («Реал»), Сандро Тонали («Брешия»), Ферран Торрес («Валенсия») жой олган.
20 даъвогардан иборат якуний рўйхат эса 15 октябрда эълон қилинади. Ўтган йили ушбу номга “Атлетико” форварди Жоау Феликс лойиқ деб топилганди.
Тўлиқ рўйхат билан эса қуйидаги хавола орқали танишишингиз мумкин.
Комментарии