RU

Последние новости

11:48Феликс "Бенфика"га қайтиши мумкин?!  0 11:20"Реал" ўйинчилари ва ходимлари Мбаппенинг ўзини тутишидан ҳайрон  1 10:51Карло Анчелотти «Реал»да Килиан Мбаппедан қайси чизиқда ўйнаши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 10:21Ҳусниддин Нишонов: "Ҳозир фақатгина жисмоний ҳолатимиз ва ҳимоямизни яхшилаш ҳақида ўйламоқдамиз"  0 10:16Нишоновнинг бенефисига айланган Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 09:55«Зенит» тарбияланувчиси «Қизилқум» кўригидан ўтмоқда  0 09:28«Ланс» «Челси»дан марказий ҳимоячи олиб келмоқда  2 09:00ТОП-10 да фақат «Бавария» футболчилари. Бундеслигада энг кўп ҳақ олувчи футболчилар маълум  1 08:33«Қўқон-1912» сафига жорий мавсумни «Сурхон» ва «Динамо»да бошлаган футболчилар келиб қўшилди  2 08:10Хосе Венансио Лопес: "Ҳали ҳамон хатоларга йўл қўймоқдамиз. Жаҳон чемпионатига қадар ушбу вазиятни тўғирлашимиз керак"  2 07:40Аҳрол Рисқуллаев узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди  3 01:41Паоло Мальдини: "Роналду – топ ўйинчи ва кучли шахсият, аммо мен Мессини афзал кўраман"  36 01:05Лукакунинг янги клуби деярли маълум  1 00:29Ўртоқлик учрашуви. "Дўстлик" Тожикистон Олий лигаси жамоасини мағлуб этди  0 23:55Ўртоқлик учрашуви. "Навбаҳор" "Хоразм"ни минимал ҳисобда таслим этди  0

Ғофур Самиев: “Навбаҳор” футзал жамоасининг мақсади - кучли олтилик" Новости

Ғофур Самиев: “Навбаҳор” футзал жамоасининг мақсади - кучли олтилик"

Бу йилдан бошлаб, Суперлига клублари қошида аёллар ва футзал жамоалари ҳам фаолият юритадиган бўлди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қарашли “Навбаҳор  Лочинлари” футзал жамоаси ташкил этилди ва бу йилдан бошлаб, футзал бўйича Суперлига баҳсларида иштирок этмоқда. Айни пайтда футзал бўйича Ўзбекистон XXII миллий чемпионатининг 8-тур баҳслари ортда қолди ва наманганликлар 16та учрашувда (1та турда 2тадан ўйин ўтказилади) 4та ғалаба, 2та дуранг ва 10та мағлубиятни қайд этган ҳолда, 14 очко тўплаб, 12та жамоа орасида 10-ўринни эгаллаб туришибди. Тўплар нисбати – 44га 70ни ташкил этмоқда.

Албатта, буни ижобий натижа деб бўлмайди. Хўш, омадсиз иштирокнинг сабаби нимада? Бу йилги футзал бўйича Суперлига баҳслари қандай кечмоқда? Биз шу ва ўзимизни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида “Навбаҳор Лочинлари” футзал жамоаси бош мураббийи Ғофур Самиевдан интервью олдик.

Ғофур ака, айтингчи, футзал бўйича жорий мавсум баҳслари қандай кечяпти?

Аъло даражада ўтяпти. Жорий мавсумдан бошлаб, 1та тур доирасида бир жамоа билан 2 сутка ичида иккитадан ўйин ўтказяпмиз. Барча тур учрашувлари қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтяпти. Шу сабабли, 1 жамоа билан ўтказилган 2та баҳсда 2 хил натижа қайд этилмоқда. Масалан, биринчи ўйинда ютсак, эртаси куни ўтказилган учрашувда дурангга имзо чекяпмиз ёки мағлубиятга учраяпмиз. Шундан ҳам футзал бўйича бу йилги чемпионат баҳсларининг қизиқарли тарзда кечаётганлигини билиш мумкин.
Ортда қолган 8та тур баҳсларидан кейин жамоа 16та ўйинда 14 очко тўплаган ҳолда, 10-ўринда бормоқда. Ушбу омадсизликни қандай изоҳлайсиз?
Жамоамиз таркиби асосан маҳаллий ёш футзалчилардан иборат, яъни уларнинг орасида профессионал даражадаги футзалчилар йўқ. Тўғри, жамоамизда бир пайтлари катта футболда фаолият юритган дарвозабон Исломбек Жўраев ва ҳужумчи Аюбхон Гаппаров бор. Аммо барибир катта футбол билан футзалнинг орасида катта фарқ бор. Буни мазкур шогирдларим ҳам тасдиқлашлари мумкин. Қисқасини айтганда, йигитларга бироз тажриба етишмаяпти. Бундан ташқари, жамоамиз аъзоларининг машғулотлар ўтказишлари учун  алоҳида база ташкил этилса, яхши бўларди. Тўғри, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти томонидан анчагина яхши шароитлар яратиб берилмоқда. Молиявий томондан ҳеч қандай муаммо йўқ.
Кези келганида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, шогирдларимнинг кўпчилиги футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийларининг назарларига тушишган. Уларнинг  тез орада миллий терма жамоадан чорлов олишлари эҳтимоли юқори.


Ортда қолган учрашувлардан қайсилари жамоа учун қийин кечди?

Олмалиқнинг АГМК ва Қаршининг “Насаф” клубларига қарши кечган баҳслар жамоамиз учун анча қийин ўтди. Сабаби, АГМК жамоаси таркибидаги футзалчилар Ўзбекистон терма жамоаси ўзагини ташкил қилишади ва катта тажрибага эгалар.
“Насаф” жамоаси билан бўлган биринчи ўйинда йўл чарчоғи таъсир қилдими, мағлубиятга  учрадик. Аммо эртасига мезбонларни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлдик.

Умуман олганда, Суперлига футзал жамоалари орасида фақатгина Жиззахнинг “Сўғдиёна” ва “Навбаҳор” жамоалари янги ташкил этилган, холос. Қолган жамоалар анча яхши шаклланган. Шундай бўлса-да, ҳар бир жамоага муносиб қаршилик кўрсатишга интиляпмиз. Шогирдларим ўйиндан – ўйинга ўз маҳоратларини ошириб боришмоқда.

Регламентга кўра, жорий мавсумдан бошлаб, футзал жамоалари ўртасидаги Суперлига баҳсларининг 1та турида иккитадан ўйин ўтказилмоқда. Бу борада нима дея оласиз?

Футзалда ҳам футболчи организмининг тикланиш жараёни катта футболники билан деярли бир хил, яъни 72 соатни ташкил этади. Шунинг учун 2 сутка ичида 2та ўйинда иштирок этиш ёш, ўсиб келаётган футзалчиларнинг организмларига салбий таъсир кўрсатиши эҳтимоли бор. ЎФА раҳбарлари шу масалани кўриб чиқишса, яхши бўларди. Чунки 2 суткада 2та учрашувда майдонга тушиш ёшларни толиқтириб қўйиши мумкин.

Жорий мавсумда жамоанинг олдига қандай вазифа қўйилган?
Таъкидлаб ўтганимдек, жамоамиз янги шаклланган. Шу сабабли, асосийси, бу йилги мавсумда Суперлигада муносиб иштирок этиш. Шундай бўлса-да, мақсадимиз кучли олтиликдан ўрин олиш. Буни амалга ошириш ва мухлисларимизни хурсанд этиш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Кези келганида, жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ўзингизга маълум, футзал фақат ғалабалардан иборат эмас. Ундан баъзан мағлубиятлар ҳам учраб туради. Шундай қийин пайтларда ҳам мухлислардан жамоамизни қизғин қўллаб-қувватлашларини илтимос қиламан. Бу шогирдларимга қўшимча руҳий мадад беради ва улар сизларнинг ишончингизни оқлашга интилишади.
 

Улуғбек Умаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика