Гнабри Клозенинг рекордини янгилади
20 ноя 2019 03:23
Новости
Гнабри Клозенинг рекордини янгилади
Германия терма жамоаси Шимолий Ирландияга қарши баҳсда (6:0) ғалаба қозонди.
"Бавария" ярим ҳимоячиси Серж Гнабри ушбу учрашувда хет-трик қайд этди. Терма жамоа сафида урилган бундан олдинги хет-трик 2017 йилнинг 10 июнида Сандро Вагнер ҳисобига ёзилганди (Сан-Марино дарвозасига).
Таъкидлаш жоизки, терма жамоа либосида 13-учрашувини ўтказган Гнабри 13 гол уришга муваффақ бўлди. Бунгача энг яхши натижа Мирослав Клозега тегишли бўлиб, "Гранда Миро" ўзининг дастлабки 13 баҳсида 11 голнинг муаллифига айланган эди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии