RU

Последние новости

15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  0 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  9 15:00Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди  0 14:40"Андижон", "Нефтчи" ва "Пахтакор"га турли сабабларга кўра жарима солинди — Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  4 14:16"Барселона" рекорд даражада даромад кўрди  1 13:48"Қайрат" Чемпионлар Лигасидаги иккита мағлубиятдан кейин қанча ишлаб олди?  1 13:21Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"  7 12:57Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 3:2. Терма жамоамиз тарихидаги энг чиройли камбэк қандай юз берган?  3 12:39МЮ мухлислари бағрига шамол тегиши мумкин  5 12:14"Бока Хуниорс"нинг афсонавий мураббийи оламдан ўтди  0 11:55Марсело Бьелса: "Ўзбекистон ЖЧда иштирок этишининг ўзи катта натижа деб биламан. Ушбу йиғинда ҳар бир футболчининг имкониятларини кўриб олишимиз керак" (матбуот анжумани)  1 11:27Марсело Бьелса: "Ўзбекистон — мундиалга борадиган жамоа"  1 10:46МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган  7 10:15"Нефтчи" собиқ мураббийи билан ҳисоб-китоб қилди  0 09:42Роналду дунё тарихидаги биринчи миллиардер футболчига айланди  22

"Globe Soccer Awards-2019". Мукофотга даъвогар барча номзодлар эълон қилинди Новости

"Globe Soccer Awards-2019". Мукофотга даъвогар барча номзодлар эълон қилинди

Европа клублар ассоциацияси (ECA) ва Европа футбол агентлари ассоциацияси (EFAA) томонидан топшириладиган "Globe Soccer Awards" мукофотига даъвогарлик қилаётган барча номзодларнинг номлари эълон қилинди.

"2019 йилнинг энг яхши футболчиси" бўлиш учун номзодлар: Криштиану Роналду ("Ювентус"), Лионель Месси ("Барселона"), Бернарду Силва ("Манчестер Сити"), Муҳаммад Салах, Алиссон, Садьо Мане ва Вирджил ван Дейк (ҳаммаси — "Ливерпуль").

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 3 йил давомида мазкур соврин Криштиану Роналдуга топширилганди.

"2019 йилнинг энг яхши мураббийи" бўлиш учун номзодлар: Юрген Клопп («Ливерпуль»), Фернанду Сантуш (Португалия терма жамоаси), Эрик тен Хаг («Аякс»), Жамель Бельмади (Жазоир терма жамоси) ва Массимилиано Аллегри («Ювентус» 2018/19 йилги мавсум).

"2019 йилнинг энг яхши жамоаси" бўлиш учун номзодлар: "Ливерпуль", "Аякс" ва "Лион"нинг аёллар жамоаси.

"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар: Анссумане Фати ("Барселона"), Эрлинг Холанд ("Зальцбург"), Жейдон Санчо ("Боруссия" Дортмунд), Жоау Феликс ("Атлетико") ва Кай Хавертц ("Байер").

Эслатиб ўтамиз, мукофотнинг тақдирлаш маросими 29 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилади.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика