Гиорги Папава: "Мавсумни қандай бошлаганимиз ҳақида гапиришга ҳали эрта"
07 апр 2025 15:53
Новости
Гиорги Папава: "Мавсумни қандай бошлаганимиз ҳақида гапиришга ҳали эрта"
Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК – "Динамо" (0:0) учрашувидан сўнг олмалиқликларнинг грузиялик футболчиси Гиорги Папава ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Чемпионатда осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир жамоага қарши бор кучни ишлатишга тўғри келмоқда. Бугун биринчи бўлимни жуда суст ўтказдик. Умуман ҳеч нарса ўхшамади. Танаффусдан сўнг эса ўйинимизни яхшилаб олдик ва вазиятлар яратдик. Афсуски, рақиб дарвозасини ишғол эта олмадик ва учрашув дуранг билан якунланди.
Биз дастлабки учрашувларда ғалаба қозондик ва бугун дуранг қайд этдик. Ҳозир мавсумни қандай бошлаганимиз ҳақида гапиришга ҳали эрта. Мавсум жуда узоқ давом этади. Муҳими, доимий тарзда ғалаба қозониш ва очколар тўплаб бориш. Шундагина мавсум сўнгида юқори ўринларни эгаллай оламиз" - дея айтиб ўтди Гиорги Папава учрашувдан якунланганидан сўнг.

Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии