"Герта" бош мураббийи иккинчи Бундеслига учрашувида 3 нафар ўғлини майдонга туширди
31 июл 2023 19:05
Новости
"Герта" бош мураббийи иккинчи Бундеслига учрашувида 3 нафар ўғлини майдонга туширди
"Герта" бош мураббийи Паль Дардаи бир ўйинда 3 нафар ўғлини майдонга туширди.
Бу воқеа иккинчи Бундеслиганинг 1-тури доирасидаги Дюссельдорфнинг "Фортуна" жамоасига қарши учрашувда (0:1) содир бўлди. Берлин клуби асосий таркибида ҳимоячи Мартон Дардаи майдонга тушди. Шунингдек, ўйин вақтида унинг қондошлари — ҳужумчи Палко Дардаи (29-дақиқада Мартен Винклер ўрнига) ва ярим ҳимоячи Бенце Дардаи (78-дақиқада Паскаль Клеменс ўрнига) майдонга туширилди.
Бундай воқеа нафақат Германияда, балки футбол оламида камдан-кам содир бўлади.
Хўш, сиз шунга ўхшаш футбол учрашувларини биласизми?
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии