RU

Последние новости

15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  0 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  3 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  9 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  6 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  10

Германиялик мутахассис Шомуродов Бундеслиганинг қайси клубига мос экани ҳақида гапирди Новости

Германиялик мутахассис Шомуродов Бундеслиганинг қайси клубига мос экани ҳақида гапирди

Барчангизга маълум бўлган “Тезкор Студия” лойиҳасининг навбатдаги сони Германия Бундеслигасининг тур якунларига бағишланди.

Унда меҳмон сифатида сайтимизнинг германиялик яқин дўсти Мирон Гойхман иштирок этди. Ташкил қилинган жонли эфир давомида мутахассис ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳақида ҳам фикрини билдирди.

“Мен бу ҳақида Россия матбуотида ўқидим. Ўйлашимча, Шомуродов футболчи сифатида Бундеслигада ўйнай олади. Тўғри, топ жамоалар сафига бориб қўшилмаслиги мумкин. Буларнинг барчаси трансфер сиёсатига боғлиқ, клуб билан келишиш, агентларнинг ишга муносабати, маълум нархдаги суммани тўлаш ва ҳоказо. Унинг агентининг Бундеслига клублари билан алоқалари қандайлигини билмайман. Элдорни Германия чемпионатида кўриш қизиқарли бўлади деб ўйлайман.

Ҳозир қайси жамоада ҳужумчи билан боғлиқ муаммо бор? Менимча, барча клублар ҳар доим кучли ҳужумчиларни излашади. Менга уни “Аугсбург”га таклиф қилардим. Ҳозирда мазкур исландиялик ҳужумчи Финбогассон бор, у кўп жароҳат олади. Шу боис бу жамоага Шомуродов келса ёмон бўлмасди. Коронавирус футболчиларнинг трансфер нархини тушишига жиддий таъсир қилади. Шу боисдан бу масалада яхшилаб ўйлаб кўриш керак”,- деди Мирон Гойхман "Тезкор Студия"да.


Кечаги "Тезкор Студия"ни томоша қилинг: 


Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика