RU

Последние новости

01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  1 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

Германияда Футбол Лигаси пандемия даврида яна бир олқишли ва намунали ишга қўл урди Новости

Германияда Футбол Лигаси пандемия даврида яна бир олқишли ва намунали ишга қўл урди

Германия Футбол Лигаси ҳудудий лига ва ассоциацияларини пандемия даврида қўллаб-қувватлаётгани ҳақида Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги каналида маълум қилди.

«ГФЛ ҳудудий футбол лигалари ҳамда ҳудудий ассоциацияларига пандемия даврида ихтиёрий равишда 1,5 миллион евродан компенсация тўлайди

ГФИ (Германия Футбол Иттифоқи) ва ГФЛ (Германия Футбол Лигаси) ўртасидаги шартномага кўра, ҳудудий лига ва ассоциациялар Бундеслига ва Бундеслига 2 жамоаларининг ўйинларидаги чипталар савдосидан тушадиган маълум фоиз миқдорда пул олишарди. Мавсум якунига қадар чемпионат ўйинлари мухлисларсиз ўтказилиши ва бунинг оқибатида ҳудидий лига ва ассоциациялар даромадсиз қолишини олдини олиш мақсадида ГФЛ ўз ихтиёри билан ҳудудий лига ва ассоциацияларга 1,5 миллиондан компенсация пулини тўлайди.

Дастлаб 750 минг евро кечиктирилмасдан тўлаб берилса, қолган ярим қисми Бундеслига 26-тур ўйинлари ўтказилиши биланоқ тўланади. Шартнома бўйича форс-мажор ҳолатида компенсация тўлаши мажбурий эмас. Шунчаки чемпионат давом эттирилаётгани ва ўйинлар мухлисларсиз ўтиши натижасида ҳудудий лигалар чипталар савдосидан ўз улушини ололмаслигини инобатга олган ва мажбур бўлмаган пайтда ҳам виждони қийналган ГФЛ жентельменлардек иш тутди. Шунчаки respect!", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика