RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Германияда эртага ярим финал, Европадаги 26 кун, Евро билан яшаётган немислар Новости

Германияда эртага ярим финал, Европадаги 26 кун, Евро билан яшаётган немислар

Теги :  Евро 2024
Мени бир нарса ҳайрон қолдирди, Европа чемпионати атрофида, стадион ичидан тортиб, шаҳар кўчаларида, фан ҳудудларда жуда катта қисми пиво ичади.

Лекин шу кун давомида ҳеч кимни кўрмадим, ичиб жан-жал кўтарганини. Ҳаттоки терма жамоалари мағлубиятга учраётган бўлса ҳам, учраганидан кейин ҳам улар бу ишни қилмадилар. Кейин сабабини аниқладим, қонун ишлайди. Қонун онгига сингиб кетган мухлис ичадими йўқми, инсон ҳуқуқи ёки кўчадаги бошқа хунук ишлар билан қонунни онгли бузмайди. Ўйлаб қолдим, биз уйда Европа футболини деб соппа-соғ соғ ҳолатда бир-биримиз билан уришиб, комментларда куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаётган бир пайтимиз, Германия ва Испания мухлислари ўйиндан кейин ўзаро қучоқлашиб, терма жамоаларига омад тилаяптилар. Худди шу муносабат "Барселона" бўладими, "Реал"ми фарқи йўқ. 



Сафар бош ҳомийси: Alfraganus University
Ҳомийлар: Coca Cola, Trastbank, AKFA, Ucell


Бу ерга келган мухлис, ортга қайтиб ўзини қанчалик ноҳақ бўлганини кўзи билан кўради. Чунки футбол байрам, уни 90 дақиқа ичида ҳис қилган ҳолда, бошқа пайт яна киши ўз ишини қилиши керак. Ҳар ҳолда Европада шундай фикрлашар экан.


Германия ҳукумати шаҳарни тўлиқ "футболлаштирган". Кўплаб давлатлар бу ишни қилмайди, номига анонс ва белгилар бўлади холос. Транспорт вазирлиги эса мухлислар учун кўплаб транспорт воситаларидан бепулга фойдаланиш имкониятини тақдим қиляпти. Меҳмонхона нархлари арзон эмас, масалан биз энг арзон бир кечалик аппартаментни 150 доллардан камга олмаяпмиз. Меҳмонхоналарнинг икки юлдузи 200 $ дан тепага қараб кетди. Аслида бу суммага топишнинг имкони йўқ. 



Олдимизда учта ўйин қолди. Мюнхен ва Дормунтда ярим финаллар ва Германия пойтахтидаги финал. Айнан шу мақолани ёзаётган пайтим чипта бўйича қизиқиб қолдим. Омад кулиб боққан кўринади, Германия мухлислари оммавий чипталарини сотишга тушибдилар. Режага кўра Мюнхенда Германия - Франция ўйини бўлиши керак эди, албатта бу мухлисларнинг тахмини бўлган. Аммо Испания майдон эгалари устидан ғалаба қозониб ярим финалга йўл олдилар. Ҳозиргина икки киши учун 550 еврога чипта сотиб олдим. Евронинг ярим финали учун бу жуда арзон нарх. Лекин ҳали қўлимга чипта келиб тушмади, низомга кўра эртагача кутишим керак экан.



Германияда ўзим учун энг эсда қоларли воқеа, бу "Germaniya Hayoti" аккаунти эгаси Беҳрузбекнинг уйида меҳмон бўлганимиз. Самимий йигит Германия билан википедияда ўқимаган маълумотларимиз билан таништирди. 1200 йил қурилган қасрга саёҳат қилдик ва унинг юқори чўққисига чиқдик, уйида палов дамладик.



 

Айни пайтда Чехиядамиз, эртага Германия томон йўлга чиқамиз. Ўйин Мюнхенда маҳаллий вақт билан соат 21:00 да бошланади. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика