RU

Последние новости

16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  3 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0

Германия терма жамоасининг энг камтар футболчиси ҳақида Новости

Германия терма жамоасининг энг камтар футболчиси ҳақида

Теги :  Германия
ЖЧ-2018 ўйинларида иштирок этадиган Йонас Хектор турли мавзуларга оид саволларга жавоб берди.

20 ёшида “Ауэрсмахер” сафида ўзини кўрсатган ва “Кельн”га кўчиб ўтган. Жамоа ёшлар таркибида ўйнаётган бўлсада, Хектор ҳамон чинакамига профессионаллар қаторига ўта олмаганди. Кейинги икки йилда у Германия тўртинчи лигасида тўп тепиб, тажриба орттираётганди – «Кельн» асосий таркибига, яна икки йил ўтиб эса терма жамоа таркибида Жаҳон Чемпионатига йўл олди.

Хектор кўпчиликнинг эътибори тушиб улгурган чап қанот ҳимоячи бўлишдан ташқари, Йоахим Лев тизими учун муҳим ўйинчилардан бири ҳисобланади. “Йонас жуда ақлли, меҳнаткаш ва чап қанотда ҳам, марказда ҳам ўйнай оладиган ажойиб футболчи”, — дейди бош мураббий у ҳақида.

Тарихдаги 3та энг яхши немис футболчи?
— Айнан 3тасини танлаб, ажратиш қийин. Футболимиз тарихида ажойиб ўйинчилар жуда кўп бўлган. Лекин 1954 йилги Жаҳон Чемпионатида ғалаба қозонган жамоа капитани Фриц Вальтерни алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин. Бир нечта ўйинчини санаш эса бироз қийин. Шунинг учун, фақат уни айтаман.

Ультрас қўшиқ тинглаганда ўйнаш яхшими ёки сокинликдами?
— Ультрас қўшиқ садоси остида майдонга тушиш яхши. Бироқ менга мухлислар овозини эшитиш кўпроқ ёқади. Умуман олганда сокинликни севаман, лекин стадионлардаги тинчликни эмас. Шу сабабли, мавсумолди учрашувларни унчалик ёқтирмайман. Чунки у ерда кўплаб мухлисларни учратмайсиз.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайсизми?
— Йўқ, нега? Бир нечта аккаунтим бор. Лекин улардан фақат шахсий хабарлар учун фойдаланаман.

Севимли кийиниш услубингиз?
— Кэжуал. Сабаби қулайликни ёқтираман.

Гардеробингиздаги севимли кийимингиз?
— Джинси ва футболка — қаерга борсангиз ҳам энг қулай кийимлардан бири.

Таом тайёрлашни биласизми?
— Ҳа! Ҳар ҳолда мен шундай деб ўйлайман. Шоҳона таом — лазаньяни қойилмақом қилиб тайёрлайман.

Қайси маҳсулотларни кўпроқ миқдорда ҳам сотиб олишингиз мумкин?
— Помидорларни. Чунки уларни жуда ҳам яхши кўраман.

Охирги кўрган сериалингиз?
— Дэмиэн Льюис ва Пол Джаматти иштирокидаги «Миллиардлар» сериали.

Қайси фильмдан таъсирлангансиз?
— Тўғрисини айтсам, менга ҳужжатли фильмлар ёқади. Яқинда Леонардо да Винчи ҳақидаги фильмни кўрдим. У жуда қизиқарли.

Сўнгги ўқиган китобингиз?
— Яқинда Юсси Адлер-Ольсеннинг бир нечта асарларини ўқиб чиқдим. У даниялик детектив асарлар муаллифи Германияда анча машҳур.

Кунни телофон билан биргаликда ўтказиш... Бу сизга хос ҳолатми?
— Иложи борича телефондан камроқ фойдаланишга ҳаракат қиламан. Унга боғланиб қолиб, бир куним мобил алоқа воситаси билан биргаликда ўтиб кетишини хоҳламайман. Шунга эҳтиёт бўлиш керак.

Селфи қиласими?
— Вой, тўғриси унга умуман тоқатим йўқ. Ҳаттоки, оддий расмга тушишни ҳам унча ёқтирмайман.

Нима сабаб бунчалик соддасиз?
— Ота-онамнинг тарбияси.

Тўйиб ухлашингиз учун неччи соат етади?
— Менимча, 8 соат етарли.

Сўнгги маротаба қачон тиниқиб ухладингиз?
— Унча кўп бўлмади, куни-кеча мазза қилиб ухладим.

Германияда сизни ташвишга соладиган муаммолар борми?
Тўғри, Германияда ўзаро ҳурмат яхши. Лекин мен бундан ҳам яхшироқ бўлишини хоҳлайман.

Инсонларда нимани кўпроқ қадрлайсиз?
— Хайрихоҳлик.

Пулга муносабатингиз?
— Улар борлиги ажойиб, албатта. Бироқ, пул ҳақида суҳбатлашиш менимча муҳим эмас.

Орзунгиз?
— Яқинлар ёнида тинч ва бахтли ҳаёт кечириш. Бу мен учун жуда муҳим.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика