RU

Последние новости

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  60 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Геннадий Кочнев: "Барибир мезбонларни кучи билиниб турди" Новости

Геннадий Кочнев: "Барибир мезбонларни кучи билиниб турди"

“Андижон” – “Ғиждувон” (2:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида қатнашди.

-  Ўйин ҳақидаги дастлабки фикрларингиз?

-  Биз “Андижон”нинг кучли эканлигини билган ҳолатда бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўргандик. Бурчак зарбалари, стандарт вазиятлар бўйича биз етарлича учрашувга тайёргарлик кўргандик. Кўрдинглар, биринчи гол ҳимоячимиз ва дарвозабонимизни қўпол хатоси туфайли юзага келди. Иккинчи голни ҳам ҳозир кийиниш хонасида кўриб таҳлил қилиб чиқдик. Жарима майдони ичида мувозанатни йўқотганимиз сабабли тўп ўтказиб юбордик. Аламли бўлди, албатта. Чунки бир вазиятни яратимиз деб ўзимиз учун мушкул вазиятга тушиб қолдик. Ўз ўрнида “Андижон”ни ғалаба табриклайман. Чунки кучли жамоа эканлиги кўриниб турибди. Бу жамоа билан тенгма-тен ҳаракат қилиш жуда ҳам қийин. Биз бу ерга курашиб, қаттиқ меҳнат қилиб очко олишни мақсад қилгандик. Афсуски, ўйин “Андижон” фойдасига тугади. 

-  Кўрдик, “Ғиждувон” яхши жамоа экан. Лекин мағлубият доим мағлубият. Жамоага нима етишмади?

-  Бунга кўп нарсаларни айтиш мумкин. “Андижон” кучли жамоа. Тўпни назорат қилишда камчиликларимиз сезилди. Тўпни назоратимиз остига олиб, машғулотлардаги кўрсатмаларни йигитлар тўлиқ бажарганида натижа бошқача бўларди. Яна қайтараман: бу ерда рақибнинг кучли жиҳатлари муҳим роль ўйнади. Баъзи футболчилар мен кутган ўйинни кўрсата олишмади. “Андижон”ни босими ҳам бунга қаршилик қилди. Барибир мезбонларни кучи билиниб турди. 

-  Легионер Сонг Лонгжи “Ғиждувон”дан кетди. Нима бўлди, ўзи? Бу катта йўқотишми?

-  У биринчи даврада ўйнаган, мен уни кўрмаганман. Йигитлар билан гаплашганимда унда жароҳат бўлганини сабабини айтишди. У тўпурар ҳужумчи эди. Футболчиларни айтишича, унинг кетиши жамоа учун йўқотиш бўлди. Лекин биз “Бухоро”да иккита ўйинчи олдик, Фирдавс Асадов билан Бобур Омоновни. Ўйлайманки, тажрибали ўйинчиларни сафимизга қўшиб олдик. Сонгни кўрмаганим учун у ҳақида фикр билдира олмайман. 

-  Жамоани мақсади қандай?

-  Лигада ўз ўрнимизни сақлаб қолиш. Шунинг учун ҳар бир учрашувда очко учун қаттиқ курашамиз. Бу ерга очко олишга келгандик. Биламиз, “Андижон” кучли жамоа. Шу сабабли ҳам қаттиқ меҳнат қилиб, қарши хужумларда гол уришга ҳаракат қилдик. Фақатгина бизда марказда тўпни назорат қилиш имконияти бўлмай қолди. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика