RU

Последние новости

23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  2 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  5 22:50"Реал Вальядолид" — "Барселона". Ансу Фати асосий таркибда  3 22:46"Интер" — "Верона". Таркиблар маълум  0 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  35 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  4 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  3 22:15"Сурхон" ўз уйида 22 йиллик танаффусдан сўнг "Пахтакор"ни мағлуб этди  94 21:59"Барселона" ярим ҳимоячисини йўқотди  0 21:39Олмалиқда ҳақиқий драма! Хуршид Ғиёсовнинг бенифисига айланган учрашувда ОКМК "Андижон" билан 1:3 ни 4:3 га айлантирди!  183 21:30"Ал Аҳли" — "Кавасаки Фронтале" Элит ОЧЛ финали ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  13 21:22Улуғбек Бакаев: "Раҳбариятнинг қарори мен ва раҳбарият ўртасидаги шахсий масала"  5 21:07ҚПЛ. "Турон" ва "Еттисув" ўзаро дуранг ўйнади, майдонда тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  2

Гегенпрессинг тики-такага қарши: "Ливерпуль" "Манчестер Сити" билан ўйнайди ПРЕВЬЮ Новости

Гегенпрессинг тики-такага қарши: "Ливерпуль" "Манчестер Сити" билан ўйнайди ПРЕВЬЮ

Бугунги куннинг муҳим тўқнашуви ҳақида...

"Ливерпуль" – "Манчестер Сити"
Стадион: "Энфилд Роад" (Ливерпуль)
Бошланиш вақти: 18:30
Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия)

Бугун туманли альбионнинг энг кучли икки жамоаларидан бўлган - "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ўзаро тўқнаш келади. Томонлар шу кунгача АПЛда бир хил очко жамғаришган ва мағлубиятга учрашмаган. Демак, бугунги баҳснинг қадри икки карра баланд десак хато бўлмас. Агарда учрашувда дуранг қайд этиладиган бўлса, бошқа жамоа турнир жадвалининг биринчи поғонасига чиқиб олиши ҳеч гап эмас.

"Манчестер Сити" кўплаб статистикаларни яхшилаш борасида биринчи жамоалардан. Пеп бошчилигидаги клуб тўпни ушлаб туриш борасида энг яхши натижага эга - 67,3 фоиз. Ҳаммадан кўпроқ зарба берган - бир ўйинга ўртача 24 зарбадан. Барчадан кўпроқ аниқ паслар беришган - 90,4 фоиз. "Шаҳарликлар" аслида барча ўйинларда ғолибга айланган бўлиши керак эди. Аммо жамоа "Вулверхэмптон"га қарши баҳсда дуранг ўйнаб қўйди.

Айни дамда "Сити"да икки йўқотиш бор: Фабиан Делф ва Илкай Гюндоган. Де Брюйне эса машғулотларга қайтган. Бельгиялик бугуноқ майдонга қайтиши ҳам мумкин. Ҳозирда Менди ва Гвардиола ўртасида кичик мунозара юзага келганини ҳисобга олсак, унинг ўйинга тушиши сўроқ остида турибди.

Таркиб борасида "Ливерпуль"нинг ҳолати яхши. Бироқ "қизиллар" мухлислари сўнгги пайтларда натижа борасида норози бўлишмоқда. Клопп жамоаси сўнгги уч ўйинда ғалабага эриша олмади. Ачинарлиси, "Наполи"га қарши "Ливерпуль" ўзининг энг ёмон ўйинини кўрсатди. Аммо бу билан жамоа инқироз кўчасига кириб қолган деб айтиб бўлмайди.

АПЛ ташкил этилганидан буён жамоалар ўзаро 42 учрашувда қатнашишган. Шуларнинг 19тасида "қизиллар", 8тасида эса "шаҳарликлар"нинг устунлиги кузатилган. 15 ўйинда эса ғолиб аниқланмаган. Ўтган мавсумда "Энфилд"да бўлган ўйинда 4:3 ҳисоби қайд этилганди.

Умумий ҳисоблаганда жамоалар ўзаро 182 марта тўқнаш келишган. Шуларнинг 90тасида "Ливерпуль", 45тасида "Сити" ғалаба қозонган. 47 учрашувда дуранг кузатилган. Голлар уриш бўйича ҳисоб - 324:239.

Учрашув Тошкент вақти билан 20:30да старт олади.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика