RU

Последние новости

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  65 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  25 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  0 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  20 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  27 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   96 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

Гарри Кейн: «Ҳеч кимдан қўрқмаймиз» Новости

Гарри Кейн: «Ҳеч кимдан қўрқмаймиз»

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн Англия термасининг Евро-2016даги муваффақиятсизлиги, жамоадошлари билан муносабатлари ҳамда «шпорлар»нинг янги мавсум ўз олдиларига қўйган мақсадлари ҳақида сўз юритди.

- Ўтган мавсум «Тоттенхэм» учун олдинга қадам ташлаш бўлдими ёки аксинча, пастга шўнғишми?

- Менимча, ажойиб мавсумни ўтказдик, ўсишга эришдик. Афсуски, якуний паллаларда омад етишмади, акс ҳолда, янада яхшироқ натижа қайд этишимиз аниқ эди.

- Маурисио Почеттино футболчилар билан мулоқотга киришиш чоғида нималарга эътибор қаратади? Қизиққонми ёки оғир-босиқ?

- Жуда вазмин. Албатта, ким ҳақида нима ўйлаётганини очиқ-ойдин айтиши мумкин. Аммо футболчилар билан гаплашаётганда оғир-босиқликка урғу қаратади. Айниқса, кийиниш хонасида. Унинг кўрсатмалари эвазига энг яхши ўйинимизни кўрсатиш имконига эга бўламиз.

- Евродаги иштирок сизга қандай таъсир ўтказди?

- Мазкур мусобақа - ҳақиқий тажриба майдони. Франция стадионларида, минглаб ишқибозлар кўз ўнгида ўйнашдан завқландим. Афсуски, ҳаммаси термамиз учун ижобий якунланмади. Баъзан футболда салбий натижалар сабабини тушунтириш қийин кечади. Ҳаммаси тезда рўй берди, бунга кўникиш қийин бўлди, аммо барибир, биз тажриба тўпладик. Бу - футбол, унда қирол номини сақлаб қолиш осон эмас, турли ўсиш ва қоқилишларга ҳамиша тайёр туриш лозим. Орттирган тажрибамизни кейинчалик ишга солсак, албатта, фойда келтиради. Еврода ўзимиз ўйлагандек тўп суролмадик, аммо бундан якуний хулоса ясамаслик даркор.

- Сўнгги пайтларда ҳужумнинг энг олдинги чизиғида ўйнадингиз. Сизга кўпроқ «ўнлик» позициясида тўп суриш ёқадими ёки марказий форвард ролидами?


- Рақибдан келиб чиқиб ўйнайман. Сольдадо борлигида ҳам олдинги чизиқда мунтазам ўйнаганим кўпчиликнинг ёдидан кўтарилади.

- Деле Алли ҳақида нима дея оласиз? У майдон ташқарисида қандай инсон?


- Ажойиб йигит, уни худди укамдек кўраман. Деле майдонда ташаббусни ўз қўлига олишдан чўчимайди, қойилмақом ҳаракатлари билан барчани лол қолдиради.

- Янссенни жамоада қандай кутиб олишди?


- Ушбу футболчи ўзини яхши томондан кўрсата билди. Ажойиб формада, жисмонан кучли - ҳужумда қўшимча вариант сифатида айнан шу нарса етишмаётганди. Биз биргаликда ўйнашимиз, зарур пайтда жойимизни алмаштиришимиз мумкин. Янссен «Тоттенхэм» ўйин услубига тўлиқ мос келади.

- Жорий мавсум кучли тўртликка кириш осон бўлмас?


- Ҳозирда «МЮ», «Сити», «Челси», янги мураббийлар, янги футболчилар ҳақида кўп гапиришмоқда. Нима де-йишса, деяверишсин, қаршилигимиз йўқ. «Тоттенхэм» ҳар ҳафта бажарадиган ишини давом эттираверади. Аввал айтганимдек, аввалги мавсумдагидан яхшироқ натижага эришмоқчимиз. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз - футболчилардан ҳам, мураббийлардан ҳам. Ўз кучимизга ишонамиз. «Тоттенхэм» турнир жадвалининг энг юқори қисмида бўлиши ва совринлар учун курашиши шарт. Клублар ниманидир ўзгартириш зарурати туғилгани боис, ўйинчилар ва мураббийларни алмаштиришади. Жамоамиз устози «Тоттенхэм»нинг ҳозирги ҳолатидан қониқмоқда, таркибдан кўнгли тўқ. Бир-иккита ажойиб трансферга қўл урилди, шуниси етарли. Сафимиз йилдан-йилга кучаймоқда, аммо энг асосийси - мувозанатни йўқотмаслик.

- Бутун умр шу клубда қолишга розимисиз ёки бошқа жамоалардан келадиган таклифларга тайёргарлик кўряпсизми?


- Ўзимга қолса, «Тоттенхэм»да имкон қадар кўпроқ ўйнасам дейман. Клубимиз ҳозир ажойиб формада, бир жойда тўхтаб қолмаяпмиз, асосийси ҳам шу. Жамоанинг келажаги порлоқлигига ишонч бор экан, ўсишда давом этамиз. Айни дамда «шпорлар» таркиби кўзларидан ўт чақнаётган йигитлардан ташкил топган, кучли мураббий қўл остида шуғуллан-япмиз, ажойиб машғулот базасига эгамиз, тез орада янги стадион ҳам битади - эртанги истиқболдан умид бор. Фаолиятим сўнгигача «Тоттенхэм»да қолишга қарши эмасман. Аммо вазият қандай тус олиши номаълум, омон бўлсак, кўраверамиз.

- Ўз вақтида «Тоттенхэм» сизнинг хизматингиздан воз кечмоқчи бўлган, энди эса машҳурликка эришдингиз. Бунга ишониш қийин бўлса керак?


- Шон-шуҳратга эришиш учун кўп меҳнат қилдим, танамни чиниқтирдим. Ҳаёт менга берган ҳар бир имкониятдан максимум даражада фойдаланишга интилдим.

- Ўтган мавсум «Олтин бутса»ни қўлга киритдингиз. Энди рақобатчилар орасида Златан, Коста, Агуэро бор экан, энг яхши тўпурар номини сақлаб қолишга яна уриниб кўрасизми?


- Албатта, «Олтин бутса» - ҳар бир форварднинг орзуси. Шундай экан, ҳа, бу совринни қўлга киритиш йўлида бор кучимни сарфлайман.

- Футболдан ташқари яна нималар билан шуғулланасиз?


- Гольфнинг ашаддий ишқибозиман, бўш вақтим пайдо бўлса, мени яшил майдончада клюшка кўтарган ҳолда кўришингиз аниқ. Дарвоқе, тез орада фарзандли бўламан. Бу ҳаётимдаги янги босқич, жиддий ўзгариш рўй беришини сабрсизлик билан кутяпман.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика