Гарет Бэйл бир ҳафтадан сўнг "Реал" машғулотларига қўшилади
27 окт 2021 07:28
Новости
Гарет Бэйл бир ҳафтадан сўнг "Реал" машғулотларига қўшилади
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Гарет Бэйлнинг жароҳатдан сўнг жамоага қайтишга яқинлигини маълум қилди.
"Гарет кеча тиббий рухсат олди ва у бир ҳафтадан сўнг жамоа билан машғулотлар ўтказа олади деб ўйлайман. У "Райо Вальекано"га қарши ўйнаши мумкин", - дейди Анчелотти.
32 ёшли уэльслик футболчи "Сельта"га қарши сентябрь ойи бошидаги ўйиндан олдин жароҳат олган эди. "Райо"га қарши баҳс 6 ноябрда бўлиб ўтади.
Бэйл жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Комментарии