Гарет Бэйл: "Англияга қайтганимдан хурсандман"
26 апр 2016 00:10
Новости
Гарет Бэйл: "Англияга қайтганимдан хурсандман"
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл ЕЧЛ ярим финал доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Англияга қайтганимдан хурсандман. Бизни қийин ва шу билан биргаликда жуда кескин баҳс кутиб турибди. Ўйлашимча, бу тўқнашувдан кўпроқ ишқибозлар ютишади. Тўғриси, рақиб қандай кучга эга эканлигини биламиз. Нега аввал ҳам "Сити" ярим финалга қадар бормагани тушунарсиз. Улар сўнгги йилларда жуда кучли жамоага айланишди. "Вольфсбург"га қарши беллашувда ўзимиз истаган футболни намойиш эта олмагандик. Бу бизга дарс бўлди. Ўз кучимизга бўлган юқори ишонч билан майдонга тушамиз ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", - дейди Бэйл.
Комментарии