RU

Последние новости

02:55ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ғалаба қозонди, "Милан" эса мағлуб бўлди  17 02:45АПЛ. "Ливерпуль" сўнгги дақиқаларда ғалабани бой берди  13 01:06"Арсенал" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:39ЕЧЛ. "Брюгге" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига дастлабки ўйинда "Аталанта"дан устун келди  9 00:07"Реал" ва "Манчестер Юнайтед" Лукеба учун курашади  1 23:08Кунденинг 2022 йилги трансфери сабаб "Барса"ни судга беришди. Агент унга 3 млн евро тўламаганликларини таъкидламоқда  3 22:36"Челси" "Атлетико" футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилишга тайёр  0 22:06Кай Хаверц мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди  3 21:24Назорат ўйини. "Бухоро" Туркияда Қозоғистон жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  3 20:57Назорат ўйин. ОКМК Туркияда Грузия жамоаси билан жанговар дуранг ўйнади  1 20:20Деку: "Манчестер Сити" 200 млн евро сарфлади, аммо "Барселона" бунга қодир эмас"  29 19:47ЎФА навбатдан ташқари сайлов Конгресси 22 февраль куни бўлиб ўтади  8 19:28U-17 Antalya Youth Cup. Ўзбекистон U-17 марокашлик тенгқурларига мағлуб бўлди  18 19:17"Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити" собиқ футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  1

Гап 0:5да эмас, гап иш жараёни борлигида Новости

Гап 0:5да эмас, гап иш жараёни борлигида

Кеча Иордания терма жамоаси ЖЧ-2014 салараш ўйинларининг плей-офф босқичи доирасида Уругвайга қарши майдонга тушди.
Иорданияда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари 0:5 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Аввало учрашувни тўғридан тўғри эфирга узатгани учун “Спорт” телеканали ижодкорларига миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Ўйинни кўпчилик кўрган бўлса керак, барибир Уругвайдек жаҳон даражасидаги терма жамоада маҳорат ва тажриба анча юқори эканлиги яққол кўзга ташланди. Ўйиндан кейин мезбонлар устози Ҳоссам Ҳассан айтганидек, Иордания бундай жамоадан кўп нарсани ўрганса арзийди. Нафақат, Иордания, балки Осиёнинг барча жамоалари учун Уругвай намойиш этаётган футбол қўлланма (дастур) вазифасини ўта бера олади.

Учрашувдан олдинги матбуот анжуманида Ҳоссам Ҳассан “Мен Уругвай тугул, ҳатто Бразилиядан ҳам қўрқмайман” деганди. Албатта, бу билан мураббий шогирдларини руҳлантирмоқчи бўлган, холос. Аслида Уругвайнинг ўта жидлий рақиб эканлигини у ҳам билган. Мураббийнинг гапларига монанд футболчилар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Дарвозага зарба бериш борасида Иорданиянинг ҳам кўрсаткичлари жойида бўлди, лекин Уругвай термаси сафида яримта имкониятдан ҳам фойдаланадиган ўйинчиларнинг кўплиги барибир ўз сўзини айтди.

Мураббий тўғри гапирди, Иорданиянинг аксарият ўйинчилари бундай жиддий рақибга қарши биринчи бор тўп суришди. Аслини олганда, Уругвай термасида ўша Кавани, Суарес, Лугано, Перрейра, Форлан каби футболчилар ҳар ҳафта ҳеч бўлмаса битта кучли ўйин ўтказишади. Улар терма жамоага келганда ҳам доим кучлилар билан тўп суришади.

Энди “Агар Иордания ўрнида биз бўлганимизда 0:5 ҳисобида мағлуб бўлармидик?” каби саволларни беришдан фойда йўқ. Гап шундаки, Иордания биздан ўтди ва Уругвай билан иккита ўйин ўтказиш имкониятига эга бўлди. Гап бу ерда уларнинг 0:5 ҳисобида енгилганида эмас, балки Иордания терма жамоасида иш жараёнининг давом этаётганлигида. Тўғри, футболда натижа муҳим, аммо ривожланиш учун тайинли иш жараёнига эга бўлиш ва ўша жараён асосида иш олиб бориш бундан ҳам муҳим.

Иордания биринчи ўйиндан кейиноқ жаҳон чемпионати йўлланмасидан маҳрум бўлгандир, лекин бунинг учун уларни айбламаслик керак. Ахир уларнинг ривожланиш учун ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди. Мисрлик мураббий Ҳоссам Ҳассан ҳам терма жамоани юқори поғоналарга кўтариш учун астойдил меҳнат қилмоқда. Футболда энг муҳими эса айнан шулар ҳисобланади.

Афсуски, бизда муайян иш жараёни борлиги кўзга ташланмаяпти. Йўқса, август ва октябрь ойиларида албатта халқаро даражадаги ўртоқлик учрашувлари ўтказилган бўларди. Ҳар қандай терма жамоа учун биринчи галдаги иш жараёни ўртоқлик ўйинлари ва йиғинлар ташкил этиб бериш ҳисобланади. Биз келаси жаҳон чемпионатларига чиқамизми-йўқми, нима бўлишидан қатъий назар, режали иш дастурига эга бўлмас эканмиз, мухлисларнинг тинмай танқид қилиши давом этаверади.

Ҳақиқий ёзувчи ўз асарини Нобель мукофоти олиш учун ёзмайди, балки китобхон қалбидан жой олиш, халққа маънавий эзгулик тарқатиш учун қалам тебратади. Чунки ёзувчининг минглаб китобхонлар қалбидан жой олиши учун Нобель билан тақдирланиши шарт эмас. Футболда ҳам худди шундай бўлиши керак. Миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқа олмаган тақдирда ҳам, ўзининг ривожланиш дастурига ва тўхтаб қолмайдиган иш жараёнига эга бўлсин, мухлисларга шунинг ўзиёқ озуқа вазифасини ўтайверади.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика