“Гамбург“ – “Майнц“. Мураббийлар фикрлари
22 дек 2013 01:10
Новости
“Гамбург“ – “Майнц“. Мураббийлар фикрлари
Бир неча дақиқа аввал “Гамбург" ва “Майнц“ жамоалари тўқнашуви якунига етгани ва муросасиз руҳда кечган учрашувда мехмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонганликлари тўғрисида хабар бериб ўтгандик.
Учрашув якунлангач жамоалар устозлари ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашдилар.
Берт ван Марвейк (“Гамбург”): Гол ургандан сўнг ҳимояни мустаҳкамлаш ўрнига рақибни ҳужумлар уюштиришига имконият бериб қўйдик. Энди аҳволимиз янада ёмонлашди. Иккинчи даврада вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. “Майнц“ ни ажойиб ғалаба билан табриклайман. Улар бугун чиндан ажойиб ўйин намойиш қилишди.
Томас Тухел (“Майнц“): Қўлга киритилган муҳим уч очкодан жуда ҳам хурсандман. Жамоам бугун яхши ўйнади. Айниқса, Шинжи Окадзаки намойиш қилган ўйин ҳаммада илқ таассурот қолдирди. У билдираётган ишончимизни оқламоқда. Шинжининг мехнатсеварлиги жамоамизга кўп фойда келтирди.
17-турдан сўнг жамоалар кичик таътилга чиқишди. Биринчи давра якунига кўра “Гамбург“ 16 очко билан 14 поғонани банд қилиб турибди.
“Майнц” турнинг қолган ўйинларида қайд этиладиган натижалардан қатъий назар биринчи даврани тўққизинчи ўринда якунлайдиган бўлди. Томас Тухел шогирдлари ҳисобида 24 очко мавжуд.

Комментарии