RU

Последние новости

20:20Ўртоқлик ўйини. "Сурхон" "Бухоро"дан устун келди  1 19:58"Ливерпуль" Англия терма жамоаси вингерини нишонга олди  0 19:22Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 19:00Ўртоқлик ўйини. "Милан" Гонконгда "Ливерпул"ни мағлуб этди  1 18:40"Реал" "Арсенал" билан учрашув учун делегация тайёрламоқда  5 18:15Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг "Чертаново"га қарши ўйин учун таркиби маълум  5 17:55Тодоров Тошкентнинг бошқа клубига ўтди  0 17:31Иккинчи даврадан водийдаги ўйинлар ПФЛ сотиб олган янги камераларда трансляция қилинади  6 17:07Отабек Шукуров: "Персеполис" менга таклиф билан чиқди, лекин..."  6 16:42"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  19 16:20Ўзбекистон U-18 селекция йиғини учун футболчиларнинг иккинчи қисмини танлаб олди  0 15:53"Қўқон-1912" ва "Нефтчи"да ҳам қарздорлик бор  8 15:29Аброр Исмоиловнинг агенти "Навбаҳор" устидан ОФКга арз қилди  20 14:53Шаҳзод Азмиддинов иккинчи даврани "Андижон"да бошлайди  6 14:48Иккинчи давра стартига бир ҳафта қолди  2

“Ғаллакор” иккита ўйин ўтказди. Таркибда янгилар бор Новости

“Ғаллакор” иккита ўйин ўтказди. Таркибда янгилар бор

Жиззахнинг “Ғаллакор” жамоаси бу йил ҳам биринчи лигада иштирок этишдан умидвор.
Гарчи жамоа номи қуръа ташлаш жараёнида рўйхатга киритилмаган бўлсада, ғаллоролликлар ўтган мавсум қарздорликларини бартараф этиб, бу йилги бадал пулини ПФЛга тўлаб бериш орқали яна чемпионатда иштирок этишга умид қилмоқда.

Фурқат Ўролов бошқарувидаги жамоа машғулотлар билан бирга синов-назорат ўйинларида ҳам иштирок этмоқда. Жамоа куни-кеча “Сўғдиёна” ёшлар жамоаси билан куч синашиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

“Ғаллакор” – “Сўғдиёна” 3:0
Голлар:
Сардор Ахадов. Фарруҳ Файзиев. Зафар Нарзиқулов.

Бугун ҳам ғаллоролликлар назорат учрашувини ташкил этди. Бу сафарги рақиб биринчи лига аъзоси “Зомин” бўлди.

“Ғаллакор” – “Зомин” 2:2
Голлар:
Азиз Маликов. Сирожиддин Абдурасулов.

Таркибдаги ўзгаришларга келадиган бўлсак, ўтган мавсум “Хоразм” шарафини ҳимоя қилган Марат Ҳошимов ва Шаҳзод Маннонов яна жамоага қайтган. Шунингдек “Машъал”дан 1997 йили таваллуд топган футболчи Темур Маматов йиғинда иштирок этмоқда.

Мавсумлар оралиғида “Нефтчи” кўригида бўлган ҳимоячи Ботир Холлиев ҳам яна ортга қайтиб келган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика