RU

Последние новости

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

⚡️ Ғалати ўтаётган Африка Кубоги Новости

⚡️ Ғалати ўтаётган Африка Кубоги

Камерундаги қитъа биринчилиги антиқа ҳолатларга бой бўлмоқда, улардан эсда қолганларни мазкур видеомиз орқали ёдга олиб ўтамиз.


1. Гамбияга қарши ўйин олдидан ташкилотчилар Мавритания (0:1) мадҳиясини топа олишмади. Улар бунга уч марта уринди, аммо охир оқибат футболчиларнинг ўзи жонли тарзда мадҳияни ижро этишларига тўғри келди.

2. Тунис – Мали (0:1) учрашувини бошқарган ҳакам яхшигина қовун туширди. У аввалига 86-дақиқада финал хуштагини чалди, кейин эса хато қилганини билиб жамоаларни майдонга қайтарди ва асосий вақт тугашига 11 секунд қолганида учрашувни яна якунлашга қарор қилди.

3. Буркина Фасо – Тунис (1:0) учрашуви олдидан ўтказилиши керак бўлган матбуот анжуманига номаълум шахс кириб, микрофон ва кабелларни йиғиштириб олиб чиқиб кетди. Кейинчалик ташкилотчилар барча қурилмаларни ижарага олгани ва пуллар вақтида тўланмагани туфайли шундай қилингани маълум бўлади.

4. Малави термаси устози мусобақа ташкилотчилари кичик даражадаги жамоаларга паст назар билан қараётгани ва уларга овқат етмай қолаётганидан шикоят қилди.

5. Камерун – Комор ороллари (2:1) учрашуви эса алоҳида мавзу:

Комор оролларида ўйин олдидан киперлар билан боғлиқ муоммолар юзага келгани туфайли дарвозага бўйи 172 см бўлган ҳимоячи турди ва у дарвоза томон йўлланган 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Шунингдек, унинг либосидаги рақамни скотч билан ўзгартиришга тўғри келди. Ўйин давомидаги тиқилинчда эса бир неча киши ҳалок бўлгани маълум бўлди.

6. Гвинея – Зимбабве (1:2) учрашувини мусобақа тарихида илк бор аёл ҳакам бошқарди ва ўйин давомида у карточкасини йўқотиб қўйди. Карточкани топишда эса футболчилардан бири унга ёрдам берди.

Автор : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика