RU

Последние новости

15:16"Челси" — "Эвертон". Энцо ва Палмер асосий таркибда  0 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  2 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  9 13:31"Реал" тўрт футболчиси билан хайрлашиши мумкин  9 12:54"Барселона" ўзига Германиядан марказий ҳимоячи топди  31 12:20"Манчестер Юнайтед" Коул Палмерга қизиқиш билдирмоқда  3 11:46ПСЖ Европа топ-5 лигаларида охирги бўлиб мағлуб бўлди  4 11:20Дидье Дрогба Лионель Мессига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди  21 10:57«Манчестер Сити» ПСЖ футболчисига 100 миллион евро бермоқчи  2 10:33МЮ афсонаси профессионал ММАда дебют қилади. У илк рақиби сифатида «Барселона» афсонасини кўрмоқда  9 10:12«Арсенал» «Челси» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 09:45Гвардиола Родрининг қачон майдонга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:18«Рома» АПЛдан ҳужумчи сотиб олмоқчи  8 08:50Пролига. Бугун 4-тур давом эттирилади  0

Ғалати — "Биз Марсдан келганмиз..." Новости

Ғалати — "Биз Марсдан келганмиз..."

"Манга ширинлик мумкинмас, емайман", деб ярим соат аранг чидайдиган Абдулазиз; Қалбан тан берса ҳам, юзига билдирмайдиган Шаҳбоз; "Фотограф бўлишни истайман", деб 3 йилда бирорта расм олмаган Хуршида; iPhone 11 ва ревматизми бор Самандар; ёмғир ёғсаям мендан аразлайдиган Сарвиноз — буларнинг барчаси каминани ҳайрон қолдиради.

Лекин, олам мендан ва атрофимдан анча катта. Табиийки, унда ғалати воқеалар кўпроқ учраб туради. Мана, бугун Ғиждувонда ўтказилган ўйинни олайлик. Учрашувга мутлақ аутсайдер сифатида етиб келган "Оқтепа" ўтган турда пешқадам "Нефтчи"ни енгган "Бухоро" дарвозасига 80 дақиқа ичида жавобсиз 3 та гол уриши фантастика бўлса, мезбонларнинг 10 дақиқада бу фарқни йўққа чиқариши фантастиканинг ўртанча холаси. 

Ҳа, бу ўйин ҳеч қаерда трансляция қилинмади. Лекин бу орқали нимагадир шаъма қилмоқчи эмасман. Бу ишни аллақачон тажрибалироқ акаларимиз қилиб бўлишди.

Бухара

Азамат Исроилов - 85', Рустам Абдухамидов - 87', Сухроб Нематов - 90'

ПРО лига. Тур 10

06/06/2021, 18:00

-
:
-
Не начался

Ок-тепа

Суннатулла Мамадалиев - 31', Азиз Пирмухаммадов - 60', Карвальо Да Силва - 81'

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев шундай ёзади: "Бухородан даҳшатли камбэк.

Оқтепа 80-дақиқадан кейин учинчи голни уриб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келяпти. Қолган 10 дақиқа ичида Бухоро 3 та гол уриб, ҳисобни тенглаштиряпти. Ҳам ҳайратга тушасан, ҳам хавотирга".

Ўзбек футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчилардан, бугунги кунда мураббий сифатида Про лигада фаолият юритаётган Азамат Абдураимов ҳам вазиятдан ҳайратга тушганини яширмади. Ёш бўлишига қарамай, анча-мунчани кўриб қўйган Исломбек Исмоилов шундай ёзади: "Биз Марсдан келганмиз, ҳеч нарсани тушунмаймиз. Шу туфайли булар хоҳлаганини қилаверади".

Юқоридаги фикрлар соҳибларига тегишли. Биз эса эътиборингизга баъзи статистикаларни ҳавола қилиш билан кифояланамиз.

1. "Оқтепа" 1-турда ҳам "Бухоро" билан куч синашган. Ўшанда жамоанинг 2 нафар футболчиси ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган 6-дақиқада огоҳлантирилган.

2. "Оқтепа" 2-турда "Олимпик"ка имкониятни бой берди. Ўшанда жамоа дарвозасига пенальти белгиланди.

3. "Оқтепа" 4-турда "Истиқлол" билан ўйнади (натижа кейинчалик бекор қилинган). Ўшанда жамоанинг 5 нафар футболчиси огоҳлантирилган (Карвальо да Силва 90-дақиқада).

4. "Оқтепа" 6-турда "Хоразм" билан ўйнади. Ўшанда учрашув тақдири ўйин охирида (87-дақиқа) ҳал бўлди.

5. "Оқтепа" 7-турда "Динамо"ни енгди. Ўшанда жамоанинг 5 нафар футболчиси огоҳлантирилди (Жавоҳир Бахтиёров 90+1-дақиқада).

6. "Оқтепа" 8-турда "Нефтчи"дан жавобсиз 7 та голни қабул қилиб олди.

7. "Оқтепа" 9-турда "Шўртан" билан дуранг ўйнади. Ўшанда жамоанинг 5 нафар футболчиси яна огоҳлантирилди (Исломбек Каримов 90+4-дақиқада).

8. "Оқтепа" 10-турда "Бухоро" билан ўйнади. Бунда жамоа 3 та тўп устунлигини 85-дақиқадан кейин қўлдан чиқарди.

Аммо, шубҳаланишга ҳеч қандай ҳожат йўқ. Бугунги каби ҳолатлар жамоада тез-тез учраб туради. Жумладан, ўтган мавсумда ҳам "Оқтепа" бир неча бор ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда очко йўқотган ёки мағлубият олиб келувчи голни ўтказган. Қуйида шу ҳақда: 

9. "Оқтепа" 17-турда "Истиқлол" билан ўйнади. Ўшанда фарғоналик футболчиларнинг ғалаба голи 90+1-дақиқада урилган эди.

10. "Оқтепа" 15-турда ҳам "Истиқлол" билан ўйнаган. Бунда ҳам фарғоналикларнинг ғалаба голи ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада урилган.

11. "Оқтепа" 9-турда "Турон"га ютқазди. Шу баҳсда Тошкент клуби дастлаб 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди. Яйпанликларнинг ғалаба голи ҳакам томонидан қўшиб берилган 1-дақиқада урилди. Учрашувдаги голлардан бири автогол, бири пенальтидан "туғилган".

12. "Оқтепа" 8-турда "Зомин" майдонида ҳам ҳакам томонидан қўшиб берилган 4-дақиқада гол ўтказиб юборган.

Хуллас, ҳайрат ҳам, хавотир ҳам ўринли. "Оқтепа" шундай жамоаки, мураббийлар алмашса ҳам, клубнинг гени ҳеч қачон ўзгармайди. Бу кетишда клуб ҳали спорт натижалари жиҳатдан муваффақиятга эришолмаса керак...

ФР

Автор :
Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика