RU

Последние новости

14:01Фарғона вилояти ҳокими кубогида 3-ўрин эгаси аниқланди  0 13:39Ўзбекистонлик мураббий Кипр клубида иш бошлади  1 13:18Расман: "Металлург" — Про лига иштирокчиси  4 12:56Ҳусниддин Алиқулов муваффақиятли операция қилинди  5 12:32Ҳоланд "Энфилд"да илк бор гол урди. У АПЛда ўйнаган 24 та стадионидан 23 тасида гол уришга муваффақ бўлган  1 12:05"Металлург"дан трансфер тақиқи олиб ташланди  0 11:39Манчестер грандлари "Брентфорд" ҳимоячиси учун курашади  2 11:16Клубларни босқичма-босқич хусусийлаштириш бўйича фикр алмашилди  7 10:30"Сўғдиёна" U-21 мураббийи Станислав Андреев: "Бу ҳаётимдаги янги ва муҳим босқич"  3 10:00Касорла: "Ла Лига барча жиҳатдан АПЛдан ёруғлик йиллари даражасида ортда қолмоқда"  1 09:30"Бенфика" ва "Ал Насср" собиқ мураббийи БАА клубида иш бошлади  0 09:10Майкл Кэррик: "Кейинги ўйинда ҳаммаси ўз-ўзидан ҳал бўлиб кетади, деб ўйлаш мумкин эмас"  7 08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  2 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  3

"Галатасарой" Коутиньони ижарага олади Новости

"Галатасарой" Коутиньони ижарага олади

"Астон Вилла"даги омадсиз мавсумдан сўнг Филиппе Коутиньо ижара шартномаси асосида Туркияга йўл олади.

Туркиянинг "Галатасарой" клуби бразилиялик футболчига шу ҳафта "Астон Вилла"ни тезда тарк этиш имконини берадиган шартнома таклиф қилмоқда. Истанбул гиганти мамлакатда чоршанба куни трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Бразилия терма жамоаси футболчисини таркибига қўшиб олмоқчи. "Галатсарой" АПЛ вакилини битимга кўндиришга уринмоқда. Аммо "Вилла" ўтган ёзда Коутиньони бутунлай ўзиники қилиш учун сарфлаган 17 млн фунтнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини қайтариб олишни истайди. 

Клубга янги бош мураббий Унаи Эмери тайинлангандан сўнг Коутиньонинг Жанубий Америкага қайтиши мумкинлиги айтилган эди. Собиқ "Ливерпуль" юлдузи жорий мавсумда бирорта гол урмади ва голли узатмани амалга оширмади. У ҳали Эмери қўл остида бирорта ўйин ўтказганича йўқ. 

Коутиньо "Астон Вилла"нинг энг кўп маош олувчи ўйинчиларидан бири ҳисобланади. У ҳафтасига 125 минг фунт ишлаб топади. "Галатасарой" футболчига асосий таркибдан жой ваъда қила олади. Унинг келаси йили еврокубокларда иштирок этиши эҳтимоли юқори.

Филиппе Коутиньо 2022 йилнинг январь ойида "Барселона"дан ижарага олинганди. Ажойиб ярим йилдан кейин футболчи доимий асосда Англия чемпионатига йўл олди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика