RU

Последние новости

09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  6 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  4 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  11

"Иорданиялик мухлислар "Ал Файсали"нинг асосий кучи экан" — Рўзиқул Бердиев Новости

"Иорданиялик мухлислар "Ал Файсали"нинг асосий кучи экан" — Рўзиқул Бердиев

Осиё Чемпионлар Лигаси "B" гуруҳи 1-туридан ўрин олган "Ал Файсали" – "Насаф" (0:1) учрашувидан сўнг қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

"Бугун ғалабани кўзлаб майдонга тушгандик, бунга эришдик. Албатта, осон бўлмади. Иккинчи таймнинг 20 дақиқасини ёмон ўтказдик.

Мезбонлар мухлисларини тушуниб турибман. Улар ўз севимлилари ютишини хоҳлашади. Лекин алоҳида таъкидлаш керак, "Ал Файсали" мухлислари жамоани астойдил қўллаб-қувватлаб, катта куч беришди. Улар жамоанинг асосий кучи экан. 

Бошида айтганимдек, биз фақат ғалаба учун ўйнадик. "Ал Файсали" дуранг учун ҳаракат қилди, дея олмайман. Биз ғалаба учун охиригача курашдик ва мақсадимизга етдик. Захирадан тушганлар ўйинга яхши киришиб кетишди. Бу алмаштиришлар ўйинимизни кучайтирди. 

Жамоаларимиз кейинги босқичга чиқишга қодир.

Йигитларимиз ОЧЛда ва кўплаб мухлислар олдида ўйнаш тажрибасига эга. Шунинг учун биринчи бўлимда деярли ҳаяжон сезилгани йўқ", – деди Бердиев.

"Насаф" Иордания клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, гуруҳ етакчиси бўлиб олди. "Аждарлар"нинг кейинги учрашуви Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши кечади. Баҳс 2 октябрь куни Қаршида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +29   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика