Габит Сапаргалиев бутсаларини михга илди...ми?
10 ноя 2013 09:41
Новости
Габит Сапаргалиев бутсаларини михга илди...ми?
Гулистонлик ҳимоячи афтидан футбол ўйнашни бас қилган кўринади.
Муборакнинг “Машъал” жамоасида кўп йиллардан буён ўйнаб келган Габит Сапаргалиев бу йил яшил майдонда кўриниш бермади.
Суриштирувларимизга кўра, охирги пайтларда тажрибали ҳимоячини жароҳатлар қийнаб юборган. Шунинг учун ҳам Сапаргалиев “Машъал”га биринчи лигада ёрдам бера олмади.
Айтиш жоизки, 2002 йилдан буён “газчилар” шарафини ҳимоя қилиб келган Габит ортда қолган мавсумларда жами 231та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 11 бор аниқ нишонга олган.

Мавсум-2013ни мухлислар қаторида кузатган футболчи катта эхтимол билан бутсаларини михга илган кўринади. Албатта 33 ёшли ҳимоячини яна катта футболга қайтишини олий ҳакам вақт кўрсатади.
Исломбек Рустамбеков
Комментарии