RU

Последние новости

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

Футзалдан футболга қайтган, “Андижон”да ўйнаётган Илҳом Абдуғаниев билан суҳбат Новости

Футзалдан футболга қайтган, “Андижон”да ўйнаётган Илҳом Абдуғаниев билан суҳбат

Про лиганинг 2-туридан ўрин олган “Андижон” – “Янгиер-Қурувчи” (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар футболчиси Илҳом Абдуғаниев билан суҳбатлашдик.

Эътиборлиси шундаки, Абдуғаниев аввалроқ “Нефтчи” футзал жамоасида ўйнаб келаётган эди. Кейинчалик у фарғоналикларни тарк этиб, Суперлигага қайтишни мақсад қилган “Андижон”дан қўним топди. 


Ўйин ҳақида

- Тўғриси, бугун икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Негаки, об-ҳаво ноқулай келгани учун ҳам муаммолар юзага келди. Шундай бўлсада, ёмғирли ҳавода бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман. “Янгиер-Қурувчи”ни катта иштиёқ эвазига, аҳиллик билан ўйнаганимиз эвазига ғалаба қозондик. 


“Андижон”га ўтиши хусусида

- Бу ерга келишимга Жаҳонгир ака Нуриддиновнинг ўрни катта бўлди. Айнан шу киши менга ишонч билдирди ва жамоасига таклиф қилди. Шу сабабли у Жаҳонгир акага миннатдорчилик билдирмоқчиман. Клубнинг Суперлигага қайтиши учун қўлимдан келганча ёрдам бермоқчиман.


Футзалдан футболга ўтиши ҳақида

- Фарруҳ ака Зокиров туфайли “Нефтчи”дек ажойиб жамоада ўйнадим. Ўйин амалиётига эга бўлиб турдим. Натижада, "Андижон”дан бўлган таклиф билан шу ерга йўл олдим. Бош мураббий эса мени кетишимга қаршилик қилмади ва шароит яратиб берди. Футзалдан яна катта футболга қайтишимда муаммо юзага келмади. Чунки бунга қадар катта футболда ўйнаб келганман, юзага келган кичик танаффус мени чеклаб қолмасди. “Андижон” сафида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлган ҳолда, Суперлигада ўйнамоқчиман. 


Келажаги борасида

- Ҳар бир футболчи ўз олдига энг олий мақсадларни қўяди. Айтайлик, клуб билан мақсадларга эришишни кўзлайди. Терма жамоа либосида тўп тепишни орзу қилади. Қисқаси, менинг ҳам мақсадларим улкан. Аввало “Андижон”га бежиз келмаганимни исботлашим ва жамоани Суперлигага чиқишига кўмаклашмоқчиман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика