RU

Последние новости

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Футзал. Япония ва БАА Тошкентдаги турнирда қатнашмайди Новости

Футзал. Япония ва БАА Тошкентдаги турнирда қатнашмайди

Тошкентда футзал терма жамоалари ўртасида халқаро мусобақа бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик.
Ушбу турнир катта эҳтимол билан 17 апрелда старт олади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари Футзал Ассоциациялари турнирда қатнашмасликни маълум қилишган. Айни пайтда Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси Эрон, Озарбайжон, Белоруссия ҳамда Руминия Футзал Ассоциацияларининг жавобларини кутмоқда.

Юқоридаги терма жамоалардан ижобий жавоб келмаган тақдирда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон футзал терма жамоаси апрелда йиғин ташкил этади ва Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади. Унда терма жамоамизга ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум.

Тошкентда ўтказилиши кўзда тутилган турнирдан асосий мақсад, 30 апрелда бошланадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнам мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати 30 апрель - 10 май кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон терма жамоаси "D" гуруҳида Япония, Қирғизистон ва Жанубий Корея терма жамоалари билан куч синашади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика