RU

Последние новости

18:11ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  2 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  1 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  5 16:51КХДР — Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  225 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  5 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   21 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  8 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1

Футзал. Тўртинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси Новости

Футзал. Тўртинчи куннинг энг яхшилари ва рамзий жамоаси

Кеча футзал бўйича 2014-2015 йилги мавсум биринчи тур, тўртинчи кунги беллашувлари бўлиб ўтди.
Тўртинчи кунги ўйинлардан келиб чиққан ҳолда энг яхшилар ва рамзий жамоани тузиб чиқдик.

Энг кескин ўйин: “Когон” – “Нафис” 6:6

Кечаги ўйинга қадар ҳали бирорта ҳам очко жамғара олмаган самарқандликлар етти очко билан етакчилар орасида бораётган “Когон”га қарши кутилганиданда яхшироқ қаршилик кўрсата олди. Учрашув эса муросасизлик бобида кечаги баҳсларнинг исталганини ортда қолдирди. Бундай ўйинни шунчаки, томоша қилиш керак холос.



Энг қизиққон мураббий: Холбек Йўлдошев (“Дўстлик-AIN”)

Пешқадамлардан бири бўлиб турган “Олмалиқ” билан Холбек Йўлдошев жамоаси муносиб ўйин намойиш этди. Ҳакамлар йўл қўйган хато мураббийнинг ғазабини қўзғади, ҳакамларнинг хатолари билан боғлиқ вазият биринчи марта бўлаётгани йўқ.



Энг яхши ўйинчи: Баҳодир Аҳмедов (“Максам-Чирчиқ”)

Ўзбек футзалининг тирик афсонаси бўлмиш Баҳодир Аҳмедов “Пахтакор”га қарши ўтказилган кечаги беллашувда маҳорат бобида қолганлардан бир бош устун эканлигини кўрсатиб қўйди. Энг қизиғи, ёши қолганлардан анча катта бўлишига қарамасдан Аҳмедов кеча бутун ўйинни алмаштиришсиз тўлиқ ўтказди. Бунга фақатгина тасанно дейиш мумкин.



Энг чиройли гол: Жавлон Аноров (“Олмалиқ”)

Бундан аввалги баҳсларда йирик ҳисобда рақибларини мағлуб этиб келаётган “Олмалиқ” уч очкони қўлга киритиш учун жуда кўп тер тўкишига тўғри келди. Жавлон Аноровнинг бош билан киритган чиройли голи эса қийин ғалабанинг гултожи бўлди.



Энг яхши дарвозабон: Элёр Домлаев (“Максам-Чирчиқ”)

Чирчиқликлар кеча уч очкони ўзлариники қилишди, бу ютуқда дарвозабоннинг ҳам ҳиссаси катта бўлди. Элёр Домлаев бир нечта вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди.



Энг яхши жамоа: “Нафис”

Таркиб жиҳатидан кечаги рақибидан анча бўш бўлган самарқандликлар ўзлари учун керакли очкога эга бўлишди. Тинимсиз ҳужумлар остида кечган баҳсда “Нафис” ҳам ўз сўзини айта оладиган клуб эканлигини исботлади.



Энг омадсиз ўйинчи: Руслан Бердибеков (“Максам-Чирчиқ”)

Шу кунгача энг омадсиз жамоани танлаб олаётган эдик, аммо кечаги “Пахтакор” - “Максам-Чирчиқ” учрашувида чирчиқликларнинг 13 рақамдаги ўйинчиси Руслан Бердибековнинг омадсиз ўйини эътиборимизни тортди. Ҳисоб 1:0 бўлиб турганда Баҳодир Аҳмедовнинг супер пасидан сўнг Руслан бўм-бўш дарвозага тўпни тўғрилаб юборса бўлди эди, лекин гол уришдан кўра, гол урмаслик қийинроқ бўлган вазиятда ўйинчи қийин вариантни танлади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, Яннис Мандзукас уни дарвозабон билан бирга-бир чиқариб юборди. Аммо, Руслан бу сафар ҳам гол уришни истамади. Хуллас, кечаги куннинг энг омадсизи Руслан Бердибеков.



Энди эса биринчи тур, тўртинчи кунги ўйинлардан келиб чиқиб тузиб чиққан рамзий жамоамизни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Дарвозабон: Элёр Домлаев (“Максам-Чирчиқ”)
Ўйинчилар: Алишер Аҳмедов (“Нафис”), Баҳодир Аҳмедов (“Максам-Чирчиқ”), Зариф Бегулов (“Ардус”), Умид Эрназаров (“Локомотив”).
Заҳирадаги ўйинчилар: Рашид Жабборов (“Когон”), Элдор Хошимов (“Ардус”), Жавлон Аноров (“Олмалиқ”), Зафар Азаматов (“Локомотив”).


Толибжон Қосимов
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика