RU

Последние новости

06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  4 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  64

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: "Футзалда ҳам автогол инобатга олинади" Новости

Футзал. Шуҳрат Пўлатов: "Футзалда ҳам автогол инобатга олинади"

Футзал бўйича Вьетнамда давом этаётган Осиё чемпионатида терма жамоамиздан ташқари, футзал рефериси, ФИФА тоифасидаги ҳакам Шуҳрат Пўлатов ҳам иштирок этмоқда.
Қитъа биринчилигида гуруҳ баҳслари ўз якунига етгач, ҳакамимиздан айрим саволларга жавоб олдик.

- Осиё чемпионатида автоголлар ҳисобга олинмоқда, Ўзбекистон чемпионатида нима учун автогол инобатга олинмайди?
- Футзалда ҳам, ҳудди катта футболда бўлгани каби автоголлар ҳар доим инобатга олинади. Ички чемпионатимизда автогол ҳисобланмаслиги бу қайсидир маънода ички муаммо деса ҳам бўлади. Бизда аввалдан шундай, ҳозирча бу борада аниқ фикрга келинмаган.

- Автоголни инобатга олинмаслиги ҳақида Ўзбекистон чемпионати регламентида ёзилганми?
- Йўқ, бу ҳақда ҳеч нарса ёзилмаган.

- Футзал қоидаларида бу ҳақда нима дейилган?
- Футзал қоидаларида автогол ҳамиша инобатга олинади деб ёзилган.

- Вьетнамдаги мусобақада ҳакамлар учун яратиб берилган шароитлар қай даражада?
- Бу ерга келган ҳакамлар учун барча шароитлар яратиб берилган, ҳаммаси профессионал даражада деб айта оламан.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика