RU

Последние новости

01:50Альфонсо Дэвис "Бавария" таклифига кўнмаяпти  1 01:23РФИ фахрий президенти: "Ўзбекистон, Беларусда ўйнаганида бизнинг селекционерлар қаерда эди? Кўзи кўрлар"  17 01:01Абдуқодир Ҳусанов Манчестерга етиб борди  7 00:46Испания Кубоги. "Реал" – "Сельта" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 00:30HERE WE GO: Омар Мармуш - "Манчестер Сити" футболчиси!  6 00:15Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан гол  0 23:53АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Саутгемптон" баҳси асосий таркиблари маълум!  9 23:27Аморим Гарначо яна нималарни ўрганиши кераклигини айтди  3 23:02Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида ўзгариш  1 22:50"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи  5 22:19Саудия Арабистони. Пешқадам "Ал Ҳилол" аутсайдер дарвозасига 9та гол урди  3 21:50"Навбаҳор" БААда Хорватия, Арманистон ва Хитой жамоаларига қарши ўйнайди  1 21:30"Сўғдиёна" дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 21:08Златан Роналдуга жавоб берди  18 20:44АПЛ топ-клублари қизиққан футболчини "Бавария" илиб кетмоқчи  0

Футзал. Рустам Умаров: "Футзалда ўз сўзимиз борлигини исботладик" Новости

Футзал. Рустам Умаров: "Футзалда ўз сўзимиз борлигини исботладик"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритди.
Бронза учун баҳсда вакилларимиз Қувайт терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ана шу ўйиндан сўнг терма жамоамизнинг асосий дарвозабони Рустам Умаровнинг фикрларини олишга муваффақ бўлдик.

- Бугунги ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- Бу ўйин жуда ҳам муҳим эди. Ўртага учинчи ўрин, медал ва кейинги Осиё чемпионатида биринчи саватчага тушиш тикилган эди.

Қувайт жуда жиддий рақиб, шунга яраша бизни оғир учрашув кутиб турганини билгандик. Мураббийлар ва йигитлар билан рақибимизнинг аввалги ўйинлари туширилган видео тасвирларни диққат билан кузатиб чиқиб, яхши тайёргарлик билан ўйинга тушдик. Учрашув жуда қийин ва асабий руҳда ўтди.

Биз бугун кўпроқ вазиятларни ярата олдик, лекин ҳужумларимизнинг ҳаммасини ҳам голга айлантира олмадик, ҳимояда эса мустаҳкам турдик.

Иккинчи тўпни киритганимиздан кейин улар ўйновчи дарвозабонни туширишди, яхши ҳимояландик, гол эса рикошет бўлиб кириб кетди. Бир неча бор узоқ масофадан бўш қолган дарвозага тўп кирита олмадик, бу вазиятнинг қалтислигидан деб биламан. Умуман ғалаба қозонганимиздан ҳурсандмиз. Айни шу дамда аъло кайфият билан финал ўйинини томоша қилиб ўтирибмиз.

- Тақдирлаш маросимида бронза медални бўйнингизга иласиз. Бу сиз учун биринчиси эмас, лекин бошқача ҳиссиётлар ўтаётган бўлса керак?
- Ҳар бир медал қийинчилик билан қўлга киритилади, шунинг учун ҳам уларни ҳар бирининг ўз ўрни бор. Мен бу сафарги қитъа биринчилигида совриндорлар сафида бўлишни жуда ҳам хоҳлаган эдим, гарчи учликка кириш қийин бўлса ҳам. Биз Қувайтга ўз медалларимизни ютқазиб қўймаслигимиз лозим эди ва футзалда ўз сўзимиз борлигини исботладик.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика