RU

Последние новости

09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  0 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  1 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  4 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  14 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  2 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  3 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  16 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5

Футзал. Рамиз Човдаров: “Ўзбекистон жуда ҳам кучли терма жамоа” Новости

Футзал. Рамиз Човдаров: “Ўзбекистон жуда ҳам кучли терма жамоа”

Куни кеча Тошкентда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Озарбойжон термасига қарши назорат учрашувини ўтказди.

Ушбу баҳсда дуранг натижа қайд этилди (3:3). Ушбу ўйиндан сўнг Озарбойжон терма жамоаси футзалчиси Рамиз Човдаров ўз фикрларини билдирди.

“Назорат учрашувида Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам, биз ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Бу ўртоқлик ўйини, биз бироз хотиржам ҳаракат қилдик. Баҳс давомида биз гол уриб олдинга чиқиб олдик. Лекин ҳимоядаги хатоимиз туфайли голлар ўтказиб юбориб дуранг натижа қайд этдик. Ўзбекистон терма жамоасида бизни дўстларимиз тўп тепишади. Жуда ҳам кучли терма жамоа десам ҳам бўлади. Терма жамоангизга қарши илк назорат учрашувимизни ўтказдик. Рақибимиз эса 6 ёки 7 маротаба ўртоқлик баҳсларини ўтказишди. Биз аосан машғулотларда кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор қаратгандик. Ушбу ўртоқлик ўйини биз учун жуда ҳам оғир ўтди. Жаҳон чемпионатига аъло даражада тайёргарлик кўряпмиз. Насиб қилса ҳаммаси яхши бўлади”, - дейди Рамиз Човдаров.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика