RU

Последние новости

22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  0 21:49"Брест" — ПСЖ. Таркиблар маълум  6 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  11 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  5 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  2 19:44Асрор Алиқулов: "Суперлига Про лига эмас, бизни қийин ва қизиқарли мавсум кутмоқда"  1 19:20Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси БААда халқаро турнирда иштирок этади  2 18:38Тебас ЕЧЛ янги формати ҳақида: "Вазиятни янада ёмонлаштиришди. Клублар ўртасидаги тафовут ортиб кетяпти"  44 17:50Гвардиола: "Винисиус "Олтин тўп"га лойиқ эди"  34 17:24Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди!  16 17:10Назорат учрашуви. "Машъал" Про лига клубига мағлуб бўлди  4 16:21Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар CAFA турнирида иш олиб бормоқда  2 15:35"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум  7 15:11ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар учун УЕФАнинг тахминий таркиблари  67 14:54Расмий хабар: Норчаев "Насаф"га қайтди  17

Футзал. Ўзбекистон Японияга мағлуб бўлди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади Новости

Футзал. Ўзбекистон Японияга мағлуб бўлди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади

Футзал бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Япония учрашуви бўлиб ўтди.

"B" гуруҳи ғолибини аниқлаб берган ўйинда Япониянинг қўли баланд келди - 2:4.

Футзал бўйича ОЧ–2018
3-тур, 05.02.2018
"University of Taipei Gymnasium"
Ўзбекистон – Япония 2:4

Голлар: Ф.Абдумавлонов 3, А.Юнусов 26 - К.Мориока 21, Ш.Ҳоши 24, 35, Р.Нишитани 39

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 14.Константин Свиридов, 11.Артур Юнусов, 7.Дилшод Раҳматов, 8.Фарҳод Абдумавлонов.
Захира: 12.Акмал Хазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 4.Ихтиёр Ропиев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов, 10.Даврон Чориев.

Япония (биринчи бешлик): Япония (биринчи бешлик): 2.Хигор Пирес, 14.Риосуке Нишитани, 8.Такита Манабу, 7.Рафаэл Хенми, 9.Каору Мориока.
Захира: 1.Юши Секигучи, 5.Акира Минамото, 10.Нибуя Казуҳиро, 13.Томоаки Ватанабе, 11.Шота Ҳоши, 6.Томоки Йошикава, 3.Юки Мурота, 4.Коичи Саито, 12.Казуя Шимизу.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. Вакилларимиз 2:4 ҳисобида мағлуб бўлишди ва гуруҳда иккинчи ўринни эгаллашди. 

40 - Вакилларимиз беш киши бўлиб ҳужум қилишмоқда, самарасиз

39 - Гол, Раҳматов ва Юнусовнинг хатосидан кейин Нишитани бўш қолган дарвозамизга тўпни киритди.

38 - Баҳодир Аҳмедов ўйновчи дарвозабонни туширди, бу вазифани Константин Свиридов бажаради.

37 - Майдонга асосий тўртлигимиз тушди

35 - Зарба, Шотанинг навбатдаги зарбаси устунга тегиб қайтди.

35 - Гол, афсуски Шота Ҳоши ўзининг иккинчи, жамоасининг эса учинчи голини урди.

33 - Такита Манабунинг кучли ва аниқ зарбасини Умаров аввалига уриб юборди, кейин эса ушлаб олди.

32 - Нишитанининг зарбаси анча ноаниқ кетди.

30 - Томоки Йошикава икки нақар ўйинчимизни чиройли тарзда ортда қолдирди, бахтимизга ҳужум якуни самарали тугамади.

29 - Нибуя Абдураҳмоновни чйиқитди.

28 - Рустам Умаров кетма-кет 2 маротаба бурчакдан кейин берилган аниқ зарбаларни қайтарди. Кетидан яккама-якка вазиятда ҳам қутқарди. Қойил!

27 - Уҳҳ, Абдумавлонов сал бўлмаса тўпни ўз дарвозасига киритиб юбориши мумкин эди.

26 - Гоооооооолллллллллл, сардоримиз Артур Юнусов мувозанатни тиклади - 2:2.

Футзалчиларимиз ҳужумкорликни кескин оширишди.

26 - Зарбааа, Чориевнинг навбатдаги зарбаси салгина ноаниқ кетди.

25 - Зарбааа, Даврон Чориевнинг зарбаси устунга тегиб қайтди.

24 - Гол, Японлар яна бир бор стандартни голга айлантиришди, гол муаллифи Шота Ҳоши -1:2.

23 - Чориев тўпни олдириб қўйди ва қўполлик ишлатишга мажбур бўлди.

21 - Гол, Раҳматовнинг хатосидан келган жаримани Мориока гол билан якунлади - 1:1. Ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик.

21 - Уҳҳ, Дилшод Раҳматов кутилмаган рақибни алдайман деб тўпни дарвозамиз томон йўналтириб юборди. Дарвозамизга кириб кетаётган тўпни Умаров қайтаришга мажбур бўлди, бу эса мумкин эмасди, жарима.

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди! Ҳозирча ҳисоб - 1:0.

20 - Зарбаа, вакилимиз узоқ масофадан рақиб дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, бироз ноаниқ.

18 - Зарбааа, Даврон Абдураҳмоновнинг пасидан кейин Машраб Одилов бирга-бир ҳолатда гол ура олмади. Ҳигор Пирес ўзини кўрсатди.

17 - Даврон Чориев Мориокани чиройли тарзда алдаб ўтди, лекин якуний пасини рақиблар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

16 - Япония жарима яхши амалга оширди, Умаров Рафаэл Хенмининг зарбасини қайтариб қолди. Баракалла, Рустам!

16 - Абдумавлонов Нишитанини йиқитди ва хавфли нуқтадан жарима зарбаси белгиланди.

15 - Зарба, Мориока Свиридовдан қочиб кетди ва ноаниқ зарба берди.

15 - Баҳодир Аҳмедов 1 дақиқалик тайм-аут олди.

14 - Шота Ҳоши енгил жароҳат олди.

13 - Умаров навбатдаги зарбани ушлаб олди ва бизнинг ҳужумни бошлаб берди.

12 - Бош мураббийимиз тўртликни алмаштирди.

11 - Зарба, Шимизу Казуянинг зарбаси устунга тегди, ҳозирча омад биз тарафда бўлмоқда.

11 - Ҳозирга келиб зарбалар бўйича японлар олдинда - 3:10.

10 - Хавфли вазият, Мориоканинг пасидан кейин Нишитани тўпни дарвозамизга кирита олмади.

8 - Артур Юнусовнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ.

6 - Эҳҳ, Даврон Чориевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

- Зарба, Рустам Умаров японлар берган зарбани қайтариб қолди.

- Зарба, рақиблар берган зарба дарвозамиз тўсинига тегиб қайтди.

4 - Баҳодир Аҳмедов майдолнга иккинчи тўртликни ташлади.

3 - Гооооооооооллллллллллл, Фарҳод Абдумавлоновввввв! Фарҳод Хенмини чиройли тарзда алдаб ўтди ва қанотдан японлар дарвозасини ишғол қилди.

2 - Артур Юнусовнинг ноаниқ паси ҳужумимизни тўхтатиб қўйди.

- Раҳматов Хенмига нисбатан қўполлик ишлатди, ўйиндаги биринчи фол.

- Учрашувга старт берилди.

- Ўзбекистон бугун кўк формада, Япония эса оқ либосда тўп тепади.

- Ҳар икки давлат мадҳиялари янграб ўтди.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика