Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи - Баҳодир Аҳмедов
06 июл 2017 15:04
Новости
Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи - Баҳодир Аҳмедов
Хабарингиз бор, яқинда испаниялик мутахассис Хосе Мария Пазос Мендез Ўзбекистондаги фаолиятини тугатган эди.
Жаноб Мендездан кейин футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасига Баҳодир Аҳмедов бош мураббий этиб тайинланди. Унга собиқ футзалчи Нодир Элибоев ёрдамчилик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов терма жамоани бундан олдин ҳам бошқарган. Вакилларимиз 2014 йил Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида айнан Аҳмедов бошчилигида бронза медалларини қўлга киритишган. Янги бош мураббийга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Комментарии