RU

Последние новости

23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  5 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  9 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  11 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0 19:42"Арсенал" мавсум охирида Артета билан хайрлашади!  6 19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  1 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  5 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  3 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  9

Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти Новости

Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулоти

Теги :  Футзал
Хосе Мария Мендез бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 июндан йиғинга киришди.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Эрталабки машғулот 10:00да, кечкиси эса 17:00да ўтказилмоқда.

Мендез аввалига йиғинга 20 нафар футзалчини чақирган эди, аммо сўнгги паллада Феруз Фахриддинов "Олмалиқ" жамоаси билан клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этадиган бўлди ва йиғиндан озод этилди. "Нафис" жамоаси аъзоси Муҳаммад Ражабов эса маълум сабабга кўра, якуний рўйхатдан тушиб қолди.

Бугун эрталабки машғулотда 18 ўйинчининг барчаси иштирок этди. Булар:
Дарвозабонлар: Акмал Хазратқулов, Шавкат Ибрагимов, Рамил Алмамедов.
Ўйинчилар: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Дилшод Раҳматов, Илҳом Хамроев, Элдор Ҳошимов, Даврон Абдураҳмонов, Алан Аминов, Сирожиддин Маҳмудов, Машраб Одилов, Дилмурод Шавкатов, Илҳом Ражабов, Алишер Ибрагимов, Тоҳир Абдураззоқов, Саид Ризо Миршарофов, Акбар Усмонов.

Бош мураббий ҳозирча оғир юкламалар бермаяпти ва енгил машқлар билан бирга тўп билан кўпроқ ишлатмоқда.

Кечки машғулот тренажерда бошланади ва залда давом эттирилади.
Барча машғулотлар "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 12, 13, 14 июль кунлари Тожикистон билан Тошкентда учта ўртоқлик учрашуви ўтказади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика