RU

Последние новости

12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  1 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  0 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  6 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  1 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  5 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  1 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   2 08:55Манише: "Роналду 1000 та гол ура олади"  23 08:27"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 08:00Пролига. Бугун супер учрашув бор  7 07:35Ўзбекистон Кубоги. “Пахтакор” — “Динамо” 0:0 (Пенальтилар серияси 4:2)  2

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади Новости

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинни бошлади

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Осиё чемпионатига сўнгги тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берувчи ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.

Машғулотлар кунига икки маҳалдан 10:00 ва 17:00 ларда ўтказилади.

Охирги йиғинда иштирок этганлардан Даврон Абдураҳмонов ва Элдор Ҳошимов бу сафар терма жамоага чақирилмаган. Уларнинг ўрнига Хитойнинг "Гансу Масрей" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Шуҳрат Тожибоев таклиф этилган.

Бугун эрталабки машғулотда барча футзалчилар тўлиқ иштирок этишди, ҳеч кимда жароҳат йўқ. Машғулотда асосий эьтибор ўйин пайтида юзага келадиган вазиятлардан унумли фойдаланишга қаратилди.

Ушбу йиғин 20 январга қадар давом этади. 21 январь куни вакилларимиз Қозоғистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Олма-Ота шаҳрига учиб кетишади. Қўшниларимизга қарши ўйинлар 22 ва 23 январга мўлжалланган.

Ушбу йиғинга қуйидаги футзалчилар чақирилди.

Исми

Фамилияси

Жамоаси

1

Рустам

Умаров

“Олмалиқ”

2

Клим

Тюгаев

“Олмалиқ”

3

Акмал

Хазратқулов

“Дўстлик-AIN”

4

Феруз

Фахриддинов

“Дўстлик-AIN”

5

Константин

Свиридов

“Олмалиқ”

6

Жавлон

Аноров

“Олмалиқ”

7

Суннат

Куралов

“Олмалиқ”

8

Андрей

Шлема

“Олмалиқ”

9

Жамолиддин   

Шарипов

“Олмалиқ”

10  

Фарҳод

Абдумавлонов  

“Ардус”

11

Дилшод

Раҳматов

“Ардус”

12

Даврон

Чориев

“Ардус”

13

Дилшод

Ирсалиев

“Ардус”

14

Нодир

Элибоев

“Ардус”

15

Илҳом

Ҳамроев

“Ардус”

16

Артур

Юнусов

“Ардус”

17

Шуҳрат

Тожибоев

“Гансу Масрей” 


Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2016 йилнинг 10 — 21 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида "А" гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Хосе Мария Мендез жамоаси Қирғизистон, Ливан ҳамда Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.


Таъкидлаб ўтиш керакки, Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу мусобақада энг юқори 5 ўринни эгаллаган терма жамоалар 2016 йилнинг 10 сентябридан 1 октябригача Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика