RU

Последние новости

19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  0 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  8 19:07Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм". Асосий таркиблар маълум  4 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  10 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  5 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  19 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  21 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  4

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Испанияда йиғин ўтказмоқда Новости

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Испанияда йиғин ўтказмоқда

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 3 сентябрь куни Португалиянинг Порту шаҳридаги йиғинини якунлади.

Шу куннинг ўзида жамоа Испаниянинг Сантяго-де-Компостела шаҳрига етиб борди. Навбатдаги ўқув-машғулотлар айнан мана шу ерда бўлиб ўтади. Испаниядаги ушбу йиғин 6 сентябргача давом этади. Шундан сўнг Хосе Мария Мендез бошчилигидаги жамоа Мадрид орқали Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этиш учун Колумбия пойтахти – Богота шаҳрига учиб кетади.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича Жаҳон чемпионати 10 сентябрдан 1 октябрга қадар Колумбияда бўлиб ўтади. Унда Жаҳоннинг энг кучли 24 терма жамоаси иштирок этади. Осиё вице-чемпиони – Ўзбекистон “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унга гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва Панама терма жамоалари рақиб бўлади.

 “А” гуруҳи ўйинлари тақвими:
10 сентябрь, 18:00 (Тошкент вақти билан 11 сентябрь, 4:00)
Эль Пуэбло, Кали шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН – Панама

10 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан 11 сентября, 6:00)
Эль Пуэбло, Кали шаҳри
Колумбия–Португалия

13 сентябрь, 18:00 (Тошкент вақти билан14 сентябрь, 4:00)
Эль Пуэбло, Кали шаҳри
Панама – Португалия

13 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан14 сентябрь, 6:00)
Эль Пуэбло, Кали шаҳри
Колумбия– ЎЗБЕКИСТОН

16 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан17 сентябрь, 6:00)
Эль Пуэбло, Кали шаҳри
Панама – Колумбия

16 сентябрь, 20:00 (Тошкент вақти билан17 сентябрь, 6:00)
Ивана де Бедуа мажмуаси, Медельин шаҳри
Португалия– ЎЗБЕКИСТОН

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика