RU

Последние новости

10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  0 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  7 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  2 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  7 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  7 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  4

Футзал. Ўзбекистон рақиби Жанубий Корея футболдаги каби кучлими? Новости

Футзал. Ўзбекистон рақиби Жанубий Корея футболдаги каби кучлими?

Хабарингиз бор, 1-11 февраль кунлари Хитой Тайпеи мамлакатида футзал бўйича 15-Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Гуруҳимиздан Япония, Тожикистон ва Жанубий Корея жамоалари жой олишган.

Кўпчилик Ўзбекистон ўлим гуруҳига тушган деб ҳисобламоқда. Сабаби мухлислар Япония ва Жанубий Корея деганда доим кучли жамоани кўз олдиларига келтиришади. Тўғри Япония худди футболда бўлгани каби нафақат Осиёда балки Жаҳонда ҳам кучли жамоалардан бири ҳисобланади. Аммо Жанубий Корея футзал терма жамоаси футболдаги каби кучга эга эмас. Биз рақибни ерга урмоқчи эмасмиз шунчаки Жанубий Кореяни футзалдаги натижаларини келтирмоқчимиз холос.


Жанубий Корея терма жамоаси ҳеч қачон Осиё чемпиони бўлмаган. Энг юқори натижаси иккинчи ўрин. У ҳам олис 1999 йилда қўлга киритилган. 2001 ва 2002 йилларда корейслар мос равишда 3 ва 4-ўринни эгаллашган. Кейинги икки Осиё чемпионатида жамоа чорак финалга қадар етиб борган. Кейинги 5та қитъа чемпионатида корейслар гуруҳ босқичидан чиқа олишмади. 2016 йил Тошкентда ўтган Осиё чемпионати эса Жанубий Кореясиз ўтди. Жамоа саралашдан ҳам ўта олмади.

Шу боис гуруҳдан чиқиш учун асосий даъвогарлар сифатида Япония ва Ўзбекистонни айтиш мумкин. Жанубий Корея айни пайтда ФИФА рейтингида 71-ўринда. Қўшниларимиз Тожикистон эса 72-поғонадан жой олишган. Ўзбекистон дунёда 26-ўринда, Япония эса 15-ўринда жойлашган.


Ўзбекистон футзал терма жамоаси 4 марта Осиё вице-чемпиони бўлган. Икки марта 3 ва бир марта 4-ўринни эгаллаган. Бугунги кунда терма жамоамиз таркиби анчагина ёшартирилган ва янги футзалчилар етишиб чиқишмоқда. Кўплаб ўйинчилар учун бу биринчи Осиё чемпионати бўлади.

Бу мақола орқали осонлик билан гуруҳдан чиқамиз демоқчи эмасмиз. Ҳар бир жамоа футзалчилари ўз юртлари шаъни учун курашишади, шунчаки мағлуб бўлиш учун ҳеч ким Осиё чемпионатига келмайди. Шунчаки Жанубий Корея футболдаги каби кучли эмаслигини мухлисларимизга тушунтирдик холос.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика