RU

Последние новости

01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  0 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  5 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  32 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18

Футзал. Ўзбекистон МТЖ таркибида йўқотишлар бор, кечаги машғулотдан ГАЛЕРЕЯ Новости

Футзал. Ўзбекистон МТЖ таркибида йўқотишлар бор, кечаги машғулотдан ГАЛЕРЕЯ

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда.

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз Туркманистонда ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бормоқда. Футзалчиларимиз машғулотларни кунига икки маҳалдан "Ўзбекистон" спорт мажмуасида олиб бормоқда. Йиғин 19 январга қадар давом эттирилади ва шундан сўнг жамоа Бокуга учиб кетади. У ерда 4 кунлик йиғин ва 21 ҳамда 23 январь саналарида Озарбайжон миллий терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.

Футзал. Ўзбекистон МТЖ Озарбайжон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади

Терма жамоанинг йиғинига таклиф этилган 20 нафар футзалчидан икки нафари сафдан чиққан. Терма жамоа шифокори Расул Даяновнинг сўзларига кўра, Артур Юнусовга жароҳати борлиги сабаб жавоб берилган. У Бокуга бормайди. Бундан ташқари, терма жамоанинг асосий ўйинчиларидан бири Даврон Чориев ўнг оёғидан олган жароҳати сабаб индивидуал тарзда шуғулланмоқда. У ҳам Озарбайжонга қарши учрашувларда иштирок эта олмайди. Мураббийлар Чориевнинг жароҳати тер орада тузалишига ва февралга қадар машғулотларга қайтишига умид қилишмоқда.

Даврон Чориевнинг ўнг оёқ суяги дарс кетган.


Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига чақирилган ўйинчилар:

Дарвозабонлар:

1. Рустам Умаров (АГМК)
2. Клим Тюгаев ("Локомотив")
3. Равшан Элибоев ("Пахтакор")
4. Аббос Элмуродов ("Локомотив")

Ўйинчилар:
5. Анасхон Раҳматов (АГМК)
6. Ихтиёр Ропиев (АГМК)
7. Машраб Одилов (АГМК)
8. Илҳом Ҳамроев (АГМК)
9. Ҳусниддин Нишонов (АГМК)
10. Дилшод Раҳматов (АГМК)
11. Даврон Чориев ("Пахтакор")
12. Акбар Усмонов (АГМК)
13. Суннатилла Жўраев ("Насаф")
14. Константин Свиридов ("Максам-Чирчиқ")
15. Жавлон Аноров ("Максам-Чирчиқ")
16. Равшан Исматуллаев ("Сўғдиёна")
17. Хушнур Эркинов ("Сўғдиёна")
18. Абдулла Солихов ("Локомотив")
19. Шаҳзод Садиев ("Динамо")
20. Дилмурод Шавкатов ("Пахтакор")


Терма жамоа ихтиёрини тарк этган Артур Юнусов ўрнига ўтган мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказган "Нафис" тарбияланувчиси Равшан Исматуллаев чақирилган. Терма жамоанинг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Артур Юнусов ўрнига чақирилган Равшан Исматуллаев (ўнгда).


"Пахтакор" дарвозабони Равшан Элибоев.


АГМК футзалчиси Машраб Одилов.


"Насаф" аъзоси Суннатилла Жўраев.


 

Ўзбекистоннинг 2019 йилдаги энг яхши футзалчиси - Акбар Усмонов.



 

2016 йил бизни Осиё чемпионати финалига олиб чиқишда катта ҳисса дарвозабон Клим Тюгаев.



Ўзбек футзалининг икки афсонаси Баҳодир Аҳмедов ҳамда Рустам Умаров.




Терма жамоанинг кечаги машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика