Футзал. Ўзбекистон ЖЧда Колумбия, Португалия ва Панама билан бир гуруҳда
20 мая 2016 03:54
Новости
Футзал. Ўзбекистон ЖЧда Колумбия, Португалия ва Панама билан бир гуруҳда
Айни пайтда Колумбиянинг Медельин шаҳрида футзал бўйича саккизинчи Жаҳон чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон номидан терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендез ва терма жамоа ишқибозлар клуби раиси Абдураҳмон Фозиловлар иштирок этишмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси 4-саватчадан жой олган. Барча саватчаларни яна бир бор эътиборингизга ҳавола этамиз:
1-саватча
Колумбия
Бразилия
Испания
Италия
Аргентина
Россия
2-саватча
Эрон
Украина
Португалия
Парагвай
Миср
Коста Рика
3-саватча
Соломон Ороллари
Таиланд
Марокаш
Панама
Гватемала
Австралия
4-саватча
Куба
Мозамбик
Қозоғистон
Озарбайжон
Ўзбекистон
Вьетнам
Жамоалар
6 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун курашга киришишади. Ҳар бир
гуруҳдан биринчи ва иккинчи ўрин эгалари, шунингдек энг яхши натижа қайд
этган 4та учинчи ўрин соҳиблари нимчорак финалга йўл олади.
Диққат, маросим бошланмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез кучли ҳаяжон билан қуръа натижаларини кутмоқда.
ЎЗБЕКИСТОН байроғи иштирокчи мамлакатлар миллий байроқлари орасида кўрк сочиб турибди.
- Қуръа ташлаш маросимини онлайн томоша қилишни истаганлар учун линк - https://www.youtube.com/watch?v=LETkZFTxajo
- Катта экранда афсонавий футзалчи бразилиялик Фалкао ҳақида лавҳа намойиш этилди ва у саҳнага таклиф қилинди. Сабаби, Бразилия терма жамоаси амалдаги Жаҳон чемпиони ҳисобланади, Фалкао эса терма жамоа сардори сифатида Жаҳон кубогини саҳнага олиб чиқди.
- Саҳнада Медельин шаҳри ҳокими, у барча иштирокчиларга омад тиламоқда.
- Қуръада дастлаб 1-саватчадаги жамоалар гуруҳларга ажратиб чиқилади. Кейин 2, 3 ва 4-саватчадаги терма жамоалар ўз гуруҳларини билиб олишади.
- Мусобақа кординал директори Клара Луз Лордан нутқ сўзламоқда
- Катта экранда одатга кўра, мусобақа ўтказиладиган мамлакат ҳақида лавҳа намойиш этилмоқда. Колумбия ҳақидаги лавҳа ажойиб чиқди.
- Саҳнада ФИФА вице-президенти ва КОНМЕБОЛ президенти Алехандро Домингез нутқ сўзламоқда. У Колумбия мусобақани аъло даражада ўтказишига ишонишини айтиб ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг саломини маросимга ташриф буюрганларга етказди. Барча терма жамоаларга омад тилади.
- Саҳнада Колумбия футбол федерацияси президенти Рамон Жесурун нутқ сўзламоқда.
Жаноб Рамон Жесурун
Жаҳон чемпионатининг расмий тўпи
- Катта экранда мусобақа бўлиб ўтадиган 3 шаҳар - Медельин, Букараманга ва Кали шаҳарлари ҳақида лавҳа намойиш этилди.
- Айни пайтда Колумбиялик машхур қўшиқчи Мартина Ла Пелегроса жонли ижрода қўшиқ куйламоқда.
Диққат! Қуръанинг асосий қисми бошланмоқда...
- Саҳнага Жаҳон чемпиони Маркино, футзал юлдузи Кике, Колумбиялик Пабло Анхел ва Колумбия миллий терма жамоаси дарвозабони Давид Оспиналар таклиф этилишди.
- ФИФА футзал қўмитаси менежери жаноб Жаире қуръа ташлаш қоидалари билан яна бир бор таништириб ўтмоқда.
"A" гуруҳи
1. Колумбия
2. Португалия
3. Ўзбекистон
4. Панама
"B" гуруҳи
1. Таиланд
2. Россия
3. Куба
4. Миср
"C" гуруҳи
1. Парагвай
2. Италия
3. Вьетнам
4. Гватемала
"D" гуруҳи
1. Украина
2. Бразилия
3. Мозамбик
4. Австралия
"E" гуруҳи
1. Аргентина
2. Қозоғистон
3. Саломон Ороллари
4. Коста Рика
"F" гуруҳи
1. Эрон
2. Испания
3. Марокаш
4. Озарбайжон
- Футзал юлдузларидан бири Кике қуръа ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. У хусусан "A" гуруҳи ҳақида: "Ўзбекистон терма жамоасида ҳаммамизга таниш испаниялик Мендез мураббийлик қилмоқда, бу жуда яхши жамоа," - деб айтиб ўтди.
Жаҳон чемпионатининг барча гуруҳлари
Маросим сўнггида яна ўша машхур қўшиқчи Мартина Ла Пелегроса ўз қўшиғи билан иштирокчилар кайфиятини кўтармоқда.
Қадрли ишқибозлар Колумбиядаги мундиалда терма жамоамизга омад тилаб қоламиз. Футзални севинг!
Комментарии