RU

Последние новости

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Футзал. Осиё чемпионати очилиш маросимида мухлисларни сюрприз кутмоқда Новости

Футзал. Осиё чемпионати очилиш маросимида мухлисларни сюрприз кутмоқда

10 февраль санасида футзал бўйича XIV Осиё чемпионатига старт берилади.

Пойтахтимиз мезбонлик қилувчи қитъа биринчилигининг "A" гуруҳидаги давтлабки ўйин Ливан ҳамда Қирғизистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Беллашув 16:00 да "Ўзбекистон" спорт саройида бошланади. Барча мухлисларни ушбу баҳсга таклиф этиб қоламиз. Ливан - Қирғизистон учрашувидан кейин 18:00 да "Ўзбекистон" спорт саройида Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Очилиш маросимида ҳали футзалда қўлланмаган лазер шоуга гувоҳ бўлишингиз мумкин. Маросим мухлисларни ҳайратда қолдириши шубҳасиз. Бир сўз билан айтганда 10 февраль куни "Ўзбекистон" спорт саройига ташриф буюринг ва барчасини ўз кўзингиз билан кузатинг.

Шу куни 19:00 да эса Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги "юриши"ни бошлайди. Вакилларимиз биринчи турда Саудия Арабистони терма жамоасига қарши кураш олиб боради.

Бундан ташқари, шу куни "Универсал" Спорт ва гимнастика саройида "B" гуруҳи вакиллари биринчи тур учрашувларини ўтказишади. 16:00 да Ироқ - Хитой, 19:00 да эса Эрон - Иордания ўйини ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида дастлабки бешта ўринни банд этган терма жамоалар шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика